Янгиликлар
Жамоатчилик эътиборига электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилмоқда (инфографикали тақдимот)
  • 01.04.2021
  • 814

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 25 мартдаги тегишли топшириқлари ижроси юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

 

  Мамлакатимиз аҳолиси, хусусан республикамиз истеъмолчилари ўртасида электр таъминотига бевосита тааллуқли масалалар бўйича тушунмовчиликлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли асоссиз тушунчалар пайдо бўлишини олдини олиш, тўғри ва холис ахборот тарқатиш орқали жамоатчилик ўртасида позитив тушунчаларни шакллантириш мақсадида Энергетика вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари матбуот хизматлари қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан ҳам энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, электр таъминотининг ўзига хос муҳандислик ечимлари ҳақида ахборот бериш ишлари бирмунча кучайтирилди.

  Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 81-сон қарорига мувофиқ Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 104-сонли буйруғи ҳамда ушбу буйруқнинг иловаси — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтига қўйиладиган талаблар тўғрисида НИЗОМ қабул қилинди. Унга кўра “Energo–IT” филиалида «Инфографика» студияси ташкил этилмоқда. Жамиятнинг барча бош бошқарма, бошқарма, хизматлар, филиал ҳамда таркибий тузилмаларидан йил давомида Буйруқ иловасидаги намунага мувофиқ қисқа сатрлардаги электрон ахборотларни жамлаш, уларни студия орқали видео-инфографика шаклида тайёрлаб, Ахборот хизматига тақдим этиш, ахборот ва ҳисоботлар матбуот котиби томонидан таҳрир этилиб, мавжуд талабларга мувофиқ шаклда веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштириб бориш белгиланган.

 

  Бундан ташқари, Ахборот хизмати томонидан анъанавий «ЙИЛ САРҲИСОБИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда Жамиятнинг асосий иш фаолиятига оид маълумотлар: юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялардаги қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, мавсумий ва жорий таъмирлаш ишлари ҳар бир вилоят кесимида, филиал ва бошқармалар ҳисоботида акс эттирилмоқда.  

  2019 йил

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Ахборот хизмати томонидан бажарилган асосий вазифалар ҳақида қисқа маълумот http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/197  

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Автотранспорт ва механизмлар хизмати хавфсиз ва ишончли иш фаолиятида http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/202

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барқарор ривожланиши ишчи-ходимларнинг муносиб меҳнат ва турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши лозим» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/203

  ✅ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Умумий энергетика тармоғида «яшил энергия» манбаларининг улуши ошиб бориши учун барча имкониятлар мавжуд http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/205

  ✅ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: фарғоналик энергетиклар «энг намунали жамоа» дея эътироф этилди http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/209

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Барча қулайликларга эга «Нурафшон» санаторияси энергетиклар дам олиши учун хизмат қилмоқда» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/211

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Азамат» спорт-соғломлаштириш маркази сизнинг хизматингизда http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/216

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2019 йилда 1067,6 км ҳаво линияси мукаммал таъмирланди»

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/226

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Бошқарма буюртмачи сифатида инвестор, қурувчи, пудратчи ва лойиҳаловчилар билан бирга иш олиб боради»  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/229

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2020 йилда 40 та иш ўрни яратилиб, 305 нафар ходимларининг малакаси оширилади» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/231

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2030 йилга қадар магистрал электр тармоқларини стратегик ривожлантириш инвестицион лойиҳалари белгилаб олинган» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/233

  ✅ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Кредит маблағлари ўз вақтида сўндирилиб, пеня ва юқориловчи фоизлар маблағлари иқтисод қилинди» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/23

  ✅ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси — адолатли меҳнат шароити ва ишсизликдан ҳимоя гарови» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/236

  ✅ 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Электр энергетика тизимининг барқарорлиги — истеъмолчилар ишончли электр таъминотининг гаровидир» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/237  

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Маънан ва жисмонан эскирган электр ускуналари юқори қувватли янги ускуналарга алмаштирилмоқда» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/240

  ✅  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Жамият фаолиятининг ҳуқуқий асослари — тараққиёт сари одимлашдаги ишончли қадамларга тенг» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/242

 

  ✅  ИТОГИ 2019 ГОДА: «В июне и ноябре текущего года запланированы проведения смотра-месячника по техники безопасности и пожарной безопасности» http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/224

  ✅  ИТОГИ 2019 ГОДА: «Energo-IT» является головным предприятием по внедрению и развитию информационно-коммуникационных технологий»   http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/230

  ✅  ИТОГИ 2019 ГОДА: «Основная цель — внедрения и координация соблюдения принципов корпоративного управления»

http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/232

 

  2020 йил

  ✅  1-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Электр энергетика тармоғи туну кун халқимиз хизматида http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/655

  ✅  2-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Ахборот хизмати томонидан ҳаётимиздаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/669

  ✅  3-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Жамиятда халқаро шартнома-келишувлардан ташқари барча ҳужжатлар давлат тилида юритилишига эришилмоқда http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/675

  ✅  4-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Маҳаллий ОАВ биз ҳақимизда ёхуд мамлакатимиздаги етакчи электрон нашрлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати маълумотларига таяниб хабар беради... http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/676

  ✅  5-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Филиалимиз ишчи-ходимлари “Йилнинг энг яхши...” 5 та номинацияси бўйича эътирофга сазовор бўлишди! http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/680

  ✅  6-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Хорижий оммавий ахборот воситалари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати маълумотларига таяниб хабар беради http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/681

  ✅  7-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Энергетика соҳасида замонавий SCADA/EMS тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/685

  ✅  8-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Соғлом турмуш тарзи ҳамда ўз вақтида дам олиш — жамоада соғлом муҳит ва меҳнат унумдорлигининг гаровидир» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/696

  ✅  9-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Жамиятда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги uzbekistonmet.uz сайтининг видеожамланмасида http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/701

  ✅  10-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятига тааллуқли масалалар радио, телевидение ҳамда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг utube.uz саҳифаларида http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/702

 

  ✅  11-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали барқарор ривожланиш сари» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/712

  ✅ 12-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Саноат корхоналари жадал ривожланаётган Қашқадарё вилоятида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳаракатидамиз» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/723

  ✅ 13-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Юқори кучланишли подстанциялардаги бино ва иншоотлар замонавий талабларга мос таъмирланмоқда http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/730

  ✅ 14-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: электр тармоқларининг истиқболли қурилиш дастурлари шакллантирилмоқда http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/732

  ✅ 15-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: юқори кучланишли подстанциялардаги электр қурилмаларнинг барқарор фаолияти — электр таъминоти тизимида ўтказувчанликнинг ишончлилигини таъминлайди http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/736

  ✅ 16-сонли 2020 ЙИЛ САҲИСОБИ: юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари 2020 йил режасига мувофиқ тўлиқ бажарилди http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/761

  ✅  17-сонли 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Тезкор, сифатли ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш — Автотранспорт ва механизмлар хизматининг бош мақсади» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/778  

 

  Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, уларнинг бартараф этилиши, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги юзасидан тарғибот ишлари бўйича Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги турдош корхоналар матбуот хизматлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

  Фуқароларга қулайлик туғдириш мақсадида Жамият веб-сайтининг бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, фуқаролар қайси ҳудудни белгиласа, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар истеъмолчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6125

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/797

  http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/797

  http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/797

  Батафсил:  https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6401

 

  ◾Қашқадарё вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/866

  ◾Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4971-сонли қарори ижроси: “CENERGO” МЧЖ тақдимоти, Инвестицион лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича оммавий эшитув, “Фидокор” МФЙ фаоллари билан мулоқот: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/880

  ◾Жиззах вилоятидаги 220/110/10 квли «Сарибозор» подстанциясига 124 МВА қўшимча қувват қўшилди: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/884

  ◾Қорақалпоғистон Республикасидаги 220 кВли «Беруний» подстанциясига 125 МВА қўшимча қувват қўшилди: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/885

  ◾Қўшимча қувватлар электр энергия таъминотини яхшиламоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/898

  http://uza.uz/posts/253461

  https://uza.uz/uz/posts/qoshimcha-quvvatlar-elektr-energiya-taminotini-yaxshilamoqda_253125  

  ◾Электр энергетика тармоғида дунёнинг илғор тажрибасини ўрганиб, энг самарали, арзон ва қулай технологияларни жорий этиш — бугунги кун талаби: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/889

 

  Шунингдек, эътиборингизга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ масъул ходимлари томонидан тайёрланган инфографик тақдимотни ҳавола этамиз.

  Мазкур инфографикали тақдимот «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси (И.Бегалиев, Ш.Кулибаев, З.Жўраев, Э.Саидов), Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси (Ш.Зиёев), Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси (Ф.Юнусходжаев) ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси (К.Тўхтаев) ва бошқа бошқарма ва хизмат мутахассислари иштирокида тайёрланган.

  Тақдимотда асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил иш режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамланиб, ҳар бир вилоят кесимидаги истиқболдаги режалар ижроси тасвирланган. Шунингдек, мазкур Инфографика маълумотномасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида айнан қайси юқори кучланишли подстанциялар ҳамда электр узатиш тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар эвазига вилоятнинг қайси туман истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилиги оширилиши кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, инфографикада Магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфида нечта юқори кучланишли подстанция ҳамда 110, 220 ва 500 кВли тармоқлар мавжудлиги, уларнинг ўсиш динамикаси йиллар кесимида алоҳида кўрсатиб ўтилган.

  Аҳамиятли жиҳати шундаки, келгусида “Energo–IT” филиалида ташкил этилаётган «Инфографика» студияси орқали шу ва шу каби маълумотлар видеоролик сифатида тайёрланиб, жамоатчилик ҳамда юқори турувчи ташкилотлар эътиборига тақдим этиб борилади.

  Хулоса қилиб айтганда, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз фаолиятининг очиқлик ва шаффофлик сиёсатини нафақат амалга ошираётган ишлари хусусидаги ҳисоботлар шаклида, балки соҳада мавжуд муаммо ва ечимлар хусусида жамоатчиликка зарур бўлган тушунча ва тавсияларни бериб бориш орқали ҳам олиб бормоқда.

  У.П.Урунов, Ахборот хизмати раҳбари

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

  ‖ Веб-саҳифа http://uzbekistonmet.uz/

  ‖ Facebook https://www.facebook.com/

  ‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

  ‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>