Янгиликлар
2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «БОШҚАРМА БУЮРТМАЧИ СИФАТИДА ИНВЕСТОР, ҚУРУВЧИ, ПУДРАТЧИ ВА ЛОЙИҲАЛОВЧИЛАР БИЛАН БИРГА ИШ ОЛИБ БОРАДИ»
  • 30.01.2020
  • 1203

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ марказий аппарати таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси энергетика тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, 500/220 кВ ли ҳаво тармоқларини, хусусан қурилиш тармоғидаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни янада жадаллаштириш ҳамда капитал қурилиш кўламини кенгайтириш, қурилиш ускуналар сифатини замон талаблари даражасига етказиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган дастурларни амалга оширади, шу билан бирга, ушбу амалиётларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради.

  Кўпчиликка маълумки, энергетика тизими миқёсида амалга оширилаётган давлат сиёсатини, унинг устувор йўналишларини яхши тушуниш, давлат маблағларини янги қурилишга сарфлаш вариантлари ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва реконструкция қилишни, фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари асосидаги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни билиш — бугунги кун энергетика тизими мутахассислар учун жуда муҳим вазифа ҳисобланади.

  Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг энергетика тизими фаолиятида капитал қурилиш бошқармасининг ўрни беқиёс. Шу боисдан энергетика тизими қурилиш тармоғининг муаммоли масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш йўлларини топиш ҳамда ҳаётга татбиқ этишда капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси муҳим аҳамият касб этади.

  Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, топшириқ ва фармойишлари асосида тайёрланган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг буйруқлари, шу билан бирга, Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида иш олиб боради.

  Бундан ташқари, мазкур бошқарма Жамиятнинг минтақавий электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш ва объектларини молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун зарур йиллик режалар, шу билан бирга, электр тармокларининг қурилиш дастурлари шакллантирилишини назорат қилиш орқали мониторинг юритиш ва қурилиш лойиҳа смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш каби вазифаларни бажаради.

  Бошқарма буюртмачи сифатида капитал қурилиш жараёнида асосий иштирокчи вазифасида иштирок этади. Бажарадиган вазифаларига кўра инвестор, қурувчи, пудратчи ва лойиҳаловчилар билан бирга иш олиб боради.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги корхона ва бўлинмаларидан лойиҳалар бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятлари қандай бажарилаётгани назорат қилади ва зарур бўлганда шартномада назарда тутилган санкцияларини қўллайди.

  Қисқа қилиб айтганда, ушбу бошқарма энергетика соҳасидаги қурилишнинг пойдеворидан бошлаб то уни давлат комиссиясига топшириш далолатномасигача бўлган жараёнларни мониторинг қилади ва эксплуатацияга топширади. Бунда бевосита барча ҳудулардаги Магистрал электр тармоқлари филиалларнинг капитал қурилиш бўлимлари иштирок этадилар.

  Шуни аълоҳида таъкидлаш лозимки, Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси 2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигидан лойиҳаларни тармоқ экспертизадан ўтказиш учун гувоҳнома олди.

  Мазкур ҳужжат асосида қуйидаги лойиҳаларга бошқарма томонидан тармоқ экспертизаси тақдим этилди:

● «Устюрт газ-кимё комплексини ташқи энергия билан таъминлашни қуриш»;

● Хоразм вилоятининг «Тахиатош» ИЭСдан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли пункти оралиқларида 220 кВ ҳаво электр тармоғи қуриш» 1-босқич;

● «Поп-Наманган-Андижон» электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларни электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш»;

● «Поп-Қўқон-Андижон» электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларни электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш»;

● «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларининг қурилиши».

  Маълумот ўрнида:

  Инвестор — объект қурилишини молиялаштиришни хусусий ёки қарз маблағлар ҳисобига амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти.       Инвестор инвестиция натижаларини тасарруф қилиш юзасидан тўлиқ юридик ҳуқуқларга эга. Шунингдек, у инвестицияларни (капитал қўйилмаларни) жалб қилиш шаклини белгилайди, қурилиш контрактлари шартларини ишлаб чиқади, инвестиция жараёни иштирокчилари билан бўладиган молиявий-кредит муносабатларни амалга оширади. Инвестор қурилиш маҳсулотининг буюртмачиси, кредитори, харидори бўлиши, шунингдек, бевосита қурувчи функциясини бажаради.

  Буюртмачи — техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан бошлаб объектни фойдаланишга топшириш ёки объектнинг ишлаб чиқариш қувватига чиқишигача бўлган муддатда объект қурилишининг ташкилотчиси ва бошқарувчиси функцияларини қабул қилган юридик ёки жисмоний шахс.

  Пудратчи (бош пудратчи) — пудрат шартномаси ёки контракти асосида объект қурилишини амалга ошираётган қурилиш корхонаси. Бош пудратчи қурилиш натижалари учун шартнома шартларига мувофиқ равишда буюртмачи олдида тўлиқ жавобгар бўлади. У зарур ҳолларда айрим турдаги ишларни бажариш учун қуйи пудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

  Лойиҳаловчи — буюртмачи билан тузилган шартнома асосида у ёки бу объектнинг келгусидаги қурилишини лойиҳаловчи лойиҳалаш ташкилоти ёки шунга ўхшаш бошқа муассаса. Лойиҳаловчи лойиҳанинг ва унинг асосидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг сифати учун тўлиқ жавобгар бўлади. Буюртмачи лойиҳада кўзда тутилган ечимларга риоя қилинишини назорат қилиш учун муаллифлик назорати ўрнатади.

  Қурилиш ишлаб чиқариши жараёни турли шакл ва усулларда ташкил қилиниши мумкин бўлиб, пудрат усули, хўжалик усули, объектларни шартли атама — «қулф-калит шаклида топшириш» ва сотиш шулар жумласидандир.

  Ҳозирги кунгача капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси томонидан бир неча лойиҳаларни экплуатацияга топширилди:

● ««Ангрен-Поп» темирйўл линиясини электрлаштиришда таянч подстанциясиларини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш объектларини қуриш» лойиҳаси;

● «Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини ташқи энергия билан таъминлашни қуриш» инвестиция лойиҳаси;

● «Устюрт газ-кимё комплексини ташқи энергия билан таъминлашни қуриш»;

● «220 кВ ли Гузар–Шаҳрисабз ҳаво линиясини қуриш» лойиҳаси;

● «Поп-Қўқон-Андижон» электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларни электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш» (ТПС «Андижон» участкаси);

● «Энерготизим нимстанцияларида эскирган ускуналарни алмаштириш ва модернизациялаш» лойиҳалари («Жиззах» подстанциясида 2 та 200 МВА, ПС «Юлдуз» подстанциясида 2 та 200 МВА автотрансформаторлар эскиларининг ўрнига ўрнатилиб, ишга туширилди.

  2020 йилда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4563-сонли қарорига мувофиқ энергетика тизимида бир нечта лойиҳаларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга оширмоқда:

● Хоразм вилоятининг «Тахиатош» ИЭСдан «Хоразм» ПС орқали Саримой аҳоли пункти оралиқларида 220 кВ ҳаво электр тармоғи қуриш» 2-босқич;

●  «500 кВ «Сурхон–Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) электр узатиш тармоғининг қурилиши» (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);

● «Поп-Наманган-Андижон» электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларни электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш»;

● «500 кВ габаритида бўлган 220 кВ ҳаво линияси «Навоий» ИЭСдан 220 кВ «Бесопан» подстанциясигача қурилиши»;

● «220 кВли «Зафаробод» подстанциясида иккита 220 кВ электр узатиш линиясини «Сирдарё» ИЭСдан «Зафаробод» подстанциясигача қуриш»;

● «Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ «Гузар–Регар» (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш»;

● «Тошкент шаҳри Сирғали тумани объектларини ва унга туташ ҳудудларни истиқболли ривожланишини ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти билан таъминлаш учун 220 кВли «Сергели» подстанцияни қуриш»;

●  «Энерготизим нимстанцияларида эскирган ускуналарни алмаштириш ва модернизациялаш».

  Бошқарма томонидан 2020 йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар қуйидагича:

●  «Қуввати 110 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси–«Сувли» подстанцияси 110 кВли ҳаво линиясини қуриш» инвестиция лойиҳаси;

●  «220 кВ ли «Гузар»–«Азамат» ҳаво линияси ва 220 кВ «Азамат» подстанцияси қуриш» инвестиция лойиҳаси.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасида айни пайтда 10 нафар мутахассис ходимлар меҳнат фаолияти олиб боришмоқда. Соҳага тааллуқли савол ва таклифлар бўйича амалдаги тартибга биноан мурожаат этиш мумкин. Бошқарма мутахассислари хизматингизга доим тайёр. Масъул ходим: бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Зиёев. Мурожаатлар учун телефон: +998 71-208-56-54; ички 22-036.

Алишер Сираджев, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Капитал қурилиш, лойиҳа ва смета экспертиза бошқармаси бошлиғи

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>