Раҳбарият

Исaқулов Дадажон Айнақулович

1961 йил 20 июлда Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги машина трактор парки чилангарлигидан бошлаган. 1985 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган сўнг меҳнат фаолиятини ушбу ташкилотда муҳандис сифатида давом эттирган.

Энергетика соҳасида 1986 йилдан бери меҳнат фаолияти юритаётган Дадажон Айнақулович электр монтёрликдан «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

Жумладан, Тошкент вилояти Бўка тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси «Тошкент магистрал электр тармоқлари» директори, сўнгра «Марказий магистраль электр тармоқлари» директори, «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси бош муҳандиси, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, «Ўзбекэнерго» АЖнинг «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» бош директори, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи, «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Дадажон Айнақулович айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Лавозими: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси

Қабул кунлари: Сешанба  10:00–12:00


 

Назиров Абдумалик Абдусалимович

Абдумалик Абдусалимович 1984 йилда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. У 2005 йилда Тошкент давлат техника университетининг кундузги бўлими таҳсил олган, 2007 йилда эса магистр илмий даражасига эга бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси.

А.А.Назиров ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Пискент тумани электр таъминоти корхонасида назоратчи, электромонтёр вазифаларидан бошлаган. Олий маълумот соҳиби бўлганидан сўнг, 2006 йилдан Марказий магистрал электр тармоқларида электромонтёр, муҳандис лавозимларида ишлаган.

2009–2014 йиллар оралиғида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Энергия сотиш хизмати гуруҳ раҳбари, 2014–2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, 2016–2018 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Молия-иқтисод ва энергосотиш масалалари бўйича директори, 2018–2019 йилларда “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Энергия режими ва йўқотишлар назорати бўлими бошлиғи, 2019 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, 2022 йил ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат фаолияти юритган.

Абдумалик Абдусалимович айни пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг эксплуатация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Лавозими: Бошқарув раисининг эксплуатация масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Қабул кунлари: Чоршанба 10:00–12:00


 

Артиков Собиржон Садуллаевич

Собиржон Артиков 1975 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 2001 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги мелиорацияси инженерлар институтини, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтинининг магистратурасини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини давлат ташкилотларида ҳисобчи вазифасидан бошлаб, «ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАК корхоналарида электромонтёр, техник, муҳандис вазифаларида ишлаган. «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятида капитал қурилиш бўйича директор ўринбосари, инвестиция ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича директор, илм-фан ва инновациялар бўйича директор лавозимларида ишлаган. 2018 йилда Шаҳрисабз тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Айни пайтда Собиржон Садуллаевич «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда фаолият юритмоқда.

Лавозими: Бошқарув раисининг стратегик ривожлантириш, трансформация, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари

Қабул кунлари: Пайшанба 10:00–12:00


 

Қурбонов Феруз Мустафоевич

Феруз Қурбонов 1981 йил 24 декабрь санасида Бухоро вилоятининг Жондор тумани туғилган. 2004 йил Тошкент давлат техника университетини (магистратура), 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Иш фаолиятини «ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАК «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ подстанцияси хизмати электр чилангарлигидан бошлаган Феруз Мустафоевич кейинчалик ушбу ташкилотда уста, гуруҳ бошлиғи сифатида 10 йил давомида меҳнат қилган. Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олганидан кейин у «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда Техник ишлаб-чиқариш хизмати бошлиғи, сўнг лойиҳаларни бошқариш гуруҳи раҳбари сифатида меҳнат фаолиятини давом эттирган.

2017 йилдан «Электртармоққурилиш» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш бўйича директор, «Ўзбекэнерго» АЖда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш департаменти бошлиғи, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш бўйича ўринбосари, 2019 йилдан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўринбосари, сўнг Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларни кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Айни пайтда Феруз Мустафоевич «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда фаолият юритмоқда.

Лавозими: Бошқарув раисининг инвестициялар ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари.

Қабул кунлари: Жума 10:00–12:00

Юлдашев Акбархон Аббасович

Акбархон Юлдашев 1975 йил 20 октябрда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1997 йил Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Иш фаолиятини “Ўзбекэнерго” ДАК “Шаҳрисабз электр тармоқлари” корхонаси Ишлаб чиқариш-техник бўлими стандартизация ва капитал қурилиш бўйича техниги лавозимидан бошлаб, 2002 йилга қадар ушбу ташкилотнинг турли бўлимларида техник-инспектор, муҳандис, етакчи муҳандис лавозимларида меҳнат қилган.

2002-2012 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК “Энергосотиш” филиалида етакчи муҳандис, “Ўзбекэнерго” ДАК Иқтисодиёт ва прогнозлаштириш бошқармаси бош мутахассиси, шу бошқарманинг бошлиғи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини давом эттирган.

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси,
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментида шўъба мудири, 2019-2023 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Лавозими: Бошқарув раисининг молиявий иқтисодий ва тижорий масалалар бўйича ўринбосари в.б.

Қабул кунлари: Жума 10:00–12:00


 

БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ЁРДАМЧИСИ

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ёрдамчиси

Абдуллаев Қаюмжон Омонбоевич

 

Мурожаат учун телефон: +998 (71) 236-56-22

E-mail: info@uzbekistonmet.uz 

 

>