Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «СУРХОНДАРЁ, ДЕНОВ... БИЗНИНГ МАҲАЛЛАМИЗДА ЭЛЕКТР ТОКИ УМУМАН ЙЎҚ!»

МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Мен Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Янгиобод МФЙ, Янгиариқ маҳалласидан фуқаро Азамат Остонқулов бўламан. Мана, ўн кундирки, бизнинг маҳалламизда электр токи умуман йўқ! 2 ёки 3 кунда бир маротаба, 1 соатга электр токи берилмоқда.

  • 04.02.2020
  • 141
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «НЕГА АЙНАН НОНУШТА ВА КЕЧКИ ОВҚАТ ПАЙТИ ЧИРОҚ ЎЧАДИ?»

Мен Охун Алилов, Тошлоқ тумани, Якавут МФЙ, Беруний кўчаси, 182-уйда яшайман. Бир ҳафтадан буён электр энергияси бир неча соатлаб ўчириб қўйилмоқда. Энг ачинарлиси, эрталаб соат 6 дан 8 гача (нонушта пайти) ва кечки 18 дан кейин (кечки овқат пайтида) бир неча соатлаб...

  • 24.01.2020
  • 107
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ИШЧИЛАРИНИ ЖАЗОЛАШИНГИЗНИ ИСТАЙМАН!»

Мен Примов Нурали Шуҳратович, Навоий шаҳар Учқудуқ кўчаси 4/3 уйда яшайман. Мутахассислар уйимизга келиб, қўшниларнинг электр ҳисоблаш мосламасини бизники бирга улаб кетишган...

  • 21.01.2020
  • 128
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «Ўрнатилган «ақлли ҳисоблагич»ни қандай текширтирсам бўлади?»

МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Ассалому алайкум! Мен Нукусдан Бердиев Махсут бўламан. Бизнинг уйга 2019 йил 19 сентябрь куни «ақлли ҳисоблагич» ўрнатишди. Ўрнатилганидан сўнг 2020 йил 12 январгача 1600 кВт•соат электр ишлатибмиз. Ҳисобласам, ойига ўртача 400 кВт•соатга тўғри келаяпти. Битта хонадонга 400 кВт•соат дегани бу жуда кўп эмасми?! Шу «ақлли ҳисоблагич»ни қандай текширтирсам бўлади? Тўғри ҳисоблаяптими ўзи?

  • 16.01.2020
  • 84
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «БИР ФАЛОКАТ БЎЛМАСА ЭДИ ДЕБ ҚЎРҚАМАН...» М.Р. Атабаева

Мен, Атабаева Мастура Размонбердиевна, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, «Ифтихор» МФЙ, Сарлочин кўчаси, 9-уйда яшайман. 2019 йил 18 ноябрь куни Қўрғонтепа туман электр тармоқлари корхонасига ариза билан чиқдим. Аризамда уйимиз (ҳовлимизнинг) ўртасидан паст (ўрта бўйли киши сакраса қўли етадиган) ҳолатда 4 та электр кабеллар маҳаллага ўтган (у кабеллардан нечта одам фойдаланади-бизга қоронғу). Шу кабелларни ҳовлимиз ташқарисидан ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилганман.

  • 09.01.2020
  • 114
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: М.З.Жўраев

Ассалому алайкум! Сизларга илтимоснома билан мурожаат қилишимизнинг сабаби, Андижон вилояти Балиқчи тумани, Илғор МФЙда электр энергиясини ўчириб ёқиб, «светофор» ва «светомузика» қилиб ўйнашмоқда. Қўшни Норин тумани Ҳаққулобод шаҳарчасида умуман «свет» ўчмайди. Нима, биз одам эмасмизми ёки шаҳарни ўчирмай қишлоқдагиларни хоҳлаган пайтда электр таъминотидан узиб қўяверадими Андижон вилояти «электросети» раҳбарлари?

  • 18.11.2019
  • 133
ФУҚАРО МУРОЖААТИ: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Далварзин маҳалласиданман...

...Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Далварзин маҳалласидан Тоҳир Бурундуков исмли фуқароман. Электр таъминотида маълум чекловлар бўлаётганини тушундик, тушунолмаганимиз ҳудудимиздаги ўчишларда «адолатсизлик» бўлмоқда, ҳоким ва унинг ўринбосарлари яшайдиган ҳудуд ҳамда намунали уйлар тушган ҳудудда чекловлар нисбатан кам, бизнинг маҳаллада эса соатлаб таъминотда узилиш бўлади. Биз истеъмолчи сифатида пулини тўлаётганимиздан сўнг электр таъминоти шартномада кўрсатилганидек узлуксиз ва сифатли бўлиши лозим. Туман ҳудудий электр тармоқлари «Буни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ диспетчерлик хизматидан ўчираяпти, бизга боғлиқмас», деган жавоб қилишмоқда...

  • 13.11.2019
  • 90
Диққат! Веб-сайт тест ҳолатида ишламоқда.