ИДОРАВИЙ АЛОҚА МАРКАЗИ (ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАСҲКИЛ ЭТИСҲ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
“ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ”НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА “ЎЗБЕКИСТОН МЭТ” АЖНИНГ БУЙРУҒИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
❗️Ҳурматли ҳамкасблар, Жамиятнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ (242-сонли, 2022 йил 25 октябрь) “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгилаш, уларни ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан ва юксак касбий даражада бажариши мақсадида ишлаб чиқарилган.
Акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти юритаётган барча ишчи-ходимлар ушбу ички локал ҳужжат билан яна бир бор танишиб чиқишини сўраймиз.
Батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34
✍️ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси
Ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июнь кунидаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида” ЎРҚ-547-сонли Қонунига асосан, шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш, шунингдек ёлғон маълумотлар тарқалишини олдини олиш, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) раҳбарияти ва ходимларининг шахсий обрўсини сақлаш ва маъсулиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом 1997 йил 24 апрелдаги 400-I-сон «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни; Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 125-сонли қарори асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг барча филиал, бошқарма, бўлим ва хизматларига жорий этиладиган Ахборот хавфсизлиги қоидаларининг (кейинги ўринларда - Низом) мазмун-моҳияти, ишчи-ходимларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги асосларини белгилаб беради.
Ушбу Низомда санаб ўтиладиган тартиб-қоидалар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда – «Ўзбекистон МЭТ» АЖ) амалдаги қонунчилик асосида, халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ички амалиёт ҳужжати бўлиб, унга Иш берувчи, яъни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ билан меҳнат шартномаси имзолаган барча ишчи-ходимлар амал қилиши шарт.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг ахлоқ кодекси