«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетикаси тизимининг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш режимларида узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимининг бошқа давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Миллий диспетчерлик марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бундан ташқари, энергетика тизими электр хўжалигининг турли иш шароитлари, жумладан, янги ускуналарни ишга тушириш билан боғлиқ режимларни ишлаб чиқиш, актив ва реактив қувват оқимларини тақсимланиш ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ЯЭТ назорат нуқталари учун кучланиш графикларини ишлаб чиқиб назоратини олиб бориш, электр станциялари ва энергетика тизими бўйича статик ва динамик турғунликни ҳисоблаш, авария қарши автоматика учун режим талабларини ишлаб чиқиш, тармоқларни ривожлантириш, аварияга қарши автоматика бўйича лойиҳаларни кўриб чиқишда иштирок этиш, юкламани ўчиришни махсус автоматикаси курилмаларини ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, энергетика тизимидаги бажарилаётган лойиҳаларда электр режимларга, автоматикага (аварияга қарши автоматика) оид масаларни ҳал қилинишини, уни таҳлил қилиш ва зарурий тадбирларни бажариш, келгуси йил қиш ва ёз мавсумига энерготизимнинг келажак режимини ҳисоблаш, энерготизимда ҳақиқий қувват тақсимланишини ҳисоблаш, Ўзбекистон энергосистемаси объектларининг нормал схемаларини қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш, ишлаб чиқарилаётган электр энергияни ва қувват оқимларини ҳар соатда ва кунлик оқимларни ҳақиқий қийматларини телеўлчов, ваттметр ҳисоблагичлардан келадиган маълумотлар асосида таҳлил қилиш, аварияни олдини олиш автоматикаси ускуналарининг ишини таҳлил қилиш ва статистикасини олиб бориш ва керакли чораларни қўллаш, келгуси кун учун ишлаб-чиқариш ва сальдо графикларини ҳамда энергетик тизим истеъмол буйича прогноз тайёрлаш, истеъмол, ишлаб чиқариш ва сальдо оқимлари бўйича энергетик тизим раҳбариятига маълумот тайёрлаш, электр тармоғи корхоналари учун истеъмол бўйича топшириқ тайёрлаш ва таҳлилини олиб бориш каби ишлар билан шуғулланади.
Шунингдек, 2019 йил МДМ энергетика тизимида ёш малакали кадрларни тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб Миллий диспетчерлик маркази ёш муҳандис техник ходимларидан беш нафари АҚШнинг USAID агентлиги томонидан кўрсатилган техник ёрдам доирасида, электр режимларини ҳисоблашнинг DigSILENT PowerFactory замонавий дастурида ишлаш ва режимлар ҳисоблаш бўйича Украинанинг «DMCC-Engineering» компанияси томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув семинарлари ва курсларда иштирок этиб, қуйидаги йўналишлар бўйича малакаларини ошириб махсус сертификатларга эга бўлишди:
Яна мазкур ўқув семинарлари давомида МДМ томонидан энергетика тизими режимларини ҳисоблашнинг замонавий дастурий таъминоти ҳисобланган DigSILENT PowerFactory қабул қилиб олинди. Мазкур дастурий таъминот ёрдамида энергетик режимлар осон, тезкор ва аниқ ҳисоблаш ишлари амалга оширилмоқда.
Абдурашид Мирзаев, Тизим хизматлари бўйича бош бошқарма бошлиғи;
Музаффар Бобоев, Миллий диспетчерлик маркази бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati