Янгиликлар
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Энергетика соҳасида замонавий SCADA/EMS тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда» (№7)
  • 15.01.2021
  • 1077

  “ENERGO-IT” филиали 2020 йил давомида филиал зиммасига юклатилган асосий вазифа — «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бўлинмалари, “Энергия” координацион диспетчерлик маркази ва Миллий диспетчерлик хизмати учун маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа, шунингдек телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлади.

  Шунингдек, рақамли, муассасавий, ишлаб чиқариш автоматик телефон станцияларини (УПАТС), диспетчерлик коммутаторларни, юқори частотали алоқа, телемеханика, радиоалоқа, алоқа боғламалари электртаъминоти, кабелли, оптик-толали ҳамда радиорелели алоқа тизимлари ускуналарини эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ёрдам берилган.

  Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган 2020 йил давомида филиалимиз «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти ва бўлинмалари ўртасида видеоконференциялар сифатли ўтишини таъминлади. Бу орқали, айниқса, пандемия карантини даврида меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари кескин тушиб кетишининг олди олинди. Бундан ташқари, видеоконференция алоқалари турдош ташкилот — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари билан ҳам шартнома асосида ташкил қилиниб ўтказилди.

  Маълумки, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика соҳасидаги ишлар тезкорликни талаб этади. Аниқроғи, электр энергетика тармоғидаги носозликлар зудлик билан бартараф этилиб, бажарилаётган амалиётлар тўғрисида тезкор ахборот алманишуви муҳим аҳамиятга эга. Бу борада телефон алоқаси, коммутаторлик пунктининг хизмати беқиёс. Хуллас, “ENERGO-IT” филиали томонидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти ва бўлинмаларига шаҳарлараро ҳамда халқаро автоматик телефон ва коммутатор алоқасини тақдим этиш хизмати кўрсатилади. Эътиборли жиҳати шундаки, бу хизмат туну кун, йил давомида узлуксиз ишлайди ва маълум маънода энергетика тармоғининг барқарор фаолиятини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

  Ўтган йилда, юқорида санаб ўтилган вазифаларидан ташқари, ДТБВ лойиҳа ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш ва қурилаётган объектларда ДТБВга алоқадор жиҳатини назорат қилиш ишлари билан шуғулланилди.

  Мисол учун, 2020 йил давомида Оптик-толали ва алоқа кабеллар линиялар эксплуатация хизмати ОТ ва КТИХ (СЭВ и КЛС) ходимлари қуйида келтирилган энергокорхоналарга бориб, шикастланган оптик толали ва алоқа кабелларни таъмирлашди: “Саримой” ўчириб-ёқиш пункти, “Хоразм” подстанцияси ҳамда “Тахиатош ИЭС” АЖ, “Ғузор” ва “Сурхон” подстанцияси, “Жиззах” ва “Суғдиёна” подстанцияси, “Қўйлиқ” подстанцияси, “Талимаржон ИЭС” АЖ ва “Сўғдиёна” подстанцияси оралиқларида.

  Филиал ходимлари АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда самарали фойдаланиш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-таҳлилий таъминоти билан шуғулланишди. Интернет тармоғида электр энергетика тармоғининг веб-ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг самарали ишлаши таъминланди.

  Автоматлаштирилган диспетчерлик назорат тизимининг оператив ва ўлчаш дастурий-аппарат мажмуаси (ОИК АСДУ) электр тизимининг барча асосий назорат бўлинмаларига тезкор ва ахборот хизматларини кўрсатилди.

  Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимларининг оператив ўлчов комплексини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш, ўрнига замонавий SCADA/EMS тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

  Лойиҳа доирасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асослар (ТИА) ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов якунланиб, “EDF-CIST” (Франция) консалтинг компанияси билан шартнома имзоланди. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида консультант томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларидаги мавжуд энергообъектларда жойлашган телекоммуникация тармоқлари, маълумот алмашинув воситалари, RTU ва SCADA тизими доирасида маълумотлар алмашиш хамда масофавий бошқарувни амалга оширишда талаб этиладиган барча қурилмаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида “Келес”, “Озодлик” ва “Юксак” подстанцияларига ҳамда “Тошкент ИЭС” АЖ объектларга чиқиб ўрганишлар олиб борилмоқда.

  2020 йил давомида 10 та филиал ходими ташқи курсларида малака оширдилар, шунингдек олий таълим муассасалари сиртқи бўлимига квота бўйича 3 та филиалимиз ходимлари таҳсил олмоқда. Филиал хизмат, сектор ва бўлимлар ходимлари учун йил давомида ўқув-семинарлар ўтказиб борилди.

З.Т.Сагдиев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «ENERGO-IT» филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>