ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Ахборот хизмати томонидан ҳаётимиздаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда (№ 2)
  • 07.01.2021
  • 804

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати (матбуот котиби) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг топшириқ ва кўрсатмаларига биноан 2020 йил давомида ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига эълон қилинган электрон ахборотлар: иқтисодий-молиявий ҳисоботлар ва бошқа статистик маълумотлар, шунингдек модернизация-реконструкция ва қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўрсаткичлари, давлат харидлари ҳамда электр энергиясини юқори кучланишли подстанция ва электр узатиш тармоқлари орқали транспортировка қилиш ҳажми, шу билан бирга, Жамиятнинг маданий, маънавий-маърифий ҳаёти, ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар, фуқаролар мурожаати, адлия хабарлари ва ҳуқуқий ахборот, бўш иш ўринлари, тендер ва танлов натижалари ҳамда бошқа маълумотларни белгиланган тартибда Жамиятнинг расмий веб-сайти uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) жойлаштириб бормоқда.

   Шу билан бирга, электрон ҳисоботлар, яъни фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва жадвали шаклидаги маълумотларда акс этмоқда.

   «...Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ўтган бир йил давомида кўплаб вазирлик ва идораларда ахборот хизматлари замон талаблари асосида қайтадан, 201 та туман ва шаҳар ҳокимликларида эса биринчи марта ташкил этилди.

   Ана шу хизматлар томонидан ижтимоий жараёнлар ҳақида ишончли ахборот бериш мақсадида матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этилмоқда, ҳаётимиздаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда, уларнинг веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, мобиль мессенжерлардаги саҳифалари янгилаб борилмоқда.

   Охирги йилларда мамлакатимизда катта аудиторияга эга бўлган қарийб 290 та хусусий ва идоравий Интернет нашрлари ташкил этилди. Улар бошқа материаллар қаторида энг муҳим расмий ахборотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тарқатмоқда.

   Энг асосийси, оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётганини алоҳида қайд этиш лозим.»

Шавкат Мирзиёев,  Ўзбекистон Республикаси Президенти

Манба: https://president.uz/uz/

 

   Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган; Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни Жамият бошқаруви раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланган.

   Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган.

   Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган.

   Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 000010-сонли гувоҳнома берилган.

   Шунингдек, Акциядорлик жамияти марказий босма ва электрон матбуот нашрларига, шу билан бирга, энергетика, хусусан электр энергетика соҳасидаги илмий-амалий ва МДҲ давлатларида чоп этиладиган муҳандислик йўналишидаги даврий нашрларига обуна ташкил этган, Жамият кутубхонасида 40 мингга яқин турли жанрдаги адабиётлар мавжуд, ишчи-ходимларга узлуксиз интернет ва мобил алоқа шароитлари яратилган.

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқлар — медиа маконда Жамият фаолиятига тегишли негатив маълумотларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, хабар ва маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.

   Жамият веб-сайтида «МУРОЖААТЛАР» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари (истеъмолчилар, тадбиркорлар) ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга.

   Бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамият раҳбариятининг топшириқлари, Ахборот хизмати Низоми, Матбуот котиби йўриқномаси ва Агентлик кўрсатмаларига биноан ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлаш фаолиятини йўлга қўйган.

   Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

   8 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/

   25 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/

   12 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/

   12 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/

   7 та Норматив ҳужжатлар  http://uzbekistonmet.uz/uz/

   2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/ 

   жойлаштирилган.

   Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади. Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида ("O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ t.me/uzmetaxborotxizmati) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-68-08; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами)  71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6865 телефон рақамлари ишлаб турибди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

   Шу билан бирга, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинади.

   Эътиборингизга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати томонидан 2020 йил медиа-режасига асосан амалга оширилган ишлар: таҳлилий мақолалар, соҳага оид хабарлар, Жамият фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик сиёсати, бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот-маълумотномалар ҳақида қисқача маълумотлар (ҳаволалари билан) тақдим этилади

 

 У.П.Урунов,  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ахборот хизмати раҳбари

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>