Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан энергетика соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди. Бунинг натижасида бошқа турдош ташкилотлар қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, унинг негизида эса «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ташкил топди.
Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали
«Фарғона МЭТ» филиали ўтган 2019 йил давомида ўзининг электр хўжалик объектлари, яъни 500 кВ ли «Ўзбекистон», 220 кВли «Ўзгариш», «Фарғона», «Павулгон», «Сокин» ҳамда 110 кВли «2А» подстанциялари, шу билан бирга, узунлиги 585,762 километр бўлган 110-500 кВли электр узатиш линияларига хизмат кўрсатган ҳолда кенг кўламли ишларни амалга оширилди.
Жумладан, 2019 мобайнида филиал тармоқлари орқали жами бўлиб 8,3 млн кВт•соат электр энергияси транспортировка қилинди. Электр энергиясини узатиш жараёнидаги технологик сарфи 0,15 млн кВт•соатни ташкил қилди. Бу билан технологик сарф режасига нисбатан 55% ёки 0,9 млн кВт•соат электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди дегани.
Шу алоҳида таъкидлаш жоизки, электр қурилмаларини белгиланган муддат ичида сифатли эксплуатация қилиш олдимиздаги муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. 2019 йил мобайнида 110-500 кВ ҳаво тармоқларининг 114,43 км қисмида мукаммал таъмир ишлари бажарилди, бу тасдиқланган режага нисбатан 100% ни ташкил этади. Шу билан бирга, 80 километр узунликдаги электр тармоқларнинг жорий таъмир ишлари бажарилди. 24 дона металл таянчларга емирилишга (коррозияга) қарши бўёқ тортилди.
Бўёқ тортилган металл таянч устунлар электр ускуна-жиҳозларини эксплуатация қилиш муддатини узайтириш билан бирга ободончилик ишларида ўзгача эстетик завқ бағишловчи кўрсаткич ҳам ҳисобланади
Шунингдек, 220 ва 110 кВли ўчиргичлардан 15 донаси мукаммал таъмирланган бўлиб, бу белгиланган режага нисбатан 115% ни ташкил этади. 148 дона ўчиргичларда эса жорий таъмир ишлари бажарилди. Бундан ташқари, 15 дона трансформаторлар ҳамда 10 дона компрессорларда жорий таъмирлаш ишлари режага мувофиқ тўлиқ амалга оширилди.
Филиалда жорий таъмир ишлари бажарилди
Бино ва иншоотларни эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида Фарғона ПСга филиал ҳисобидан чиройли, замонавий қоровулхона қуриб битказилди.
Ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратилди
«Магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳаси доирасида энерготизимни ташкил қилувчи 220 кВли «Фаргона», «Сокин» ҳамда «Ўзгариш» подстанцияларига 3 дона қуввати 200 МВА ва 2 дона қуввати 250 МВА эга бўлган автотрансформаторлар ҳамда микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан харид қилиниб, филиалга етказиб келинди. Уларни ўрнатиш бўйича топширилган вазифалар бажарилмоқда.
Модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 сентябрдаги 269-сонли қарорига асосан электрлаштирилган «Ангрен-Поп» темир йўлининг ташқи электрлаштириш объектларидан «Поп–Қўқон–Андижон» лойиҳасига асосан «Қўқон» ТПСни ташқи электр таъминоти учун 220 кВли 6,1 км (кириш-чиқиш) электр узатиш тармоғини қурилиш ишлари олиб борилди. 13 дона металл таянчлари ўрнатилди ҳамда 5,4 км узунликда сим тортилди ва ГЗТ ўрнатилди.
«Фарғона МЭТ» филиалининг тасарруфидаги электр қурилмаларига сифатли хизмат кўрсатиш, ходимларни ўз ишига масъулият билан ёндашиб филиал олдига қўйилган мақсадлар сари бирдамлик билан амалга оширилган ишлар натижасида 2019 йил давомида барча электр хўжалиги объектларини барқарор ишлаши, аварияли учишларни содир бўлишига йўл қўйилмаган ҳолда Фарғона водийсидаги электр энергияси истеъмолчиларини сифатли электр энергияси етказиб берилишида ўз ҳиссасини қўшди.
Эксплуатация ишлари ва бошқа турдаги ишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ва механизмларнинг муносиб хизмати ҳам беқиёсдир. Автотранспорт воситалари ва механизмларни доимо соз ва ишга шай ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида 12 дона автотранспорт воситалари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Автопарк таркибини янгилаш мақсадида 2019 йил давомида 1 дона «КамАЗ» русумли юк автомашинаси харид қилинди.
«КамАЗ» русумли юк автомашинаси харид қилинди
2019 йилда нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш режаси ҳамда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тузилган чора-тадбирларга асосан 8 та автотранспорт воситалари табиий газ ёқилғисига қайта жиҳозланди.
Тўғри, филиал фаолиятида ҳам ўзига яраша хато ва камчиликлар мавжуд. Ижро интизоми, матбуот ҳамда жамоатчилик билан ишлаш масалаларида, янги технологияларни ўзлаштириш, ёш кадрлар малакасини оширишга доир ишлар ҳали қониқарли кўрсаткичларга эга эмас. Бироқ бу камчиликлар жамоа томонидан бартараф этилмоқда.
Ходимларнинг билим-савиялари ва маҳоратларини ошириш мақсадида ташкил этилган «Касб маҳорати» кўрик танлови подстанция ва ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи ходимлар иштирокида ўтказилди. Танлов давомида умумий хизмат турига оид фикр-мулоҳазалар муҳокама этилди. Танлов якунида ҳакамлари ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган жамоа ва ходимларга қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Подстанция ва ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи ходимлар иштирокида кўрик танловлар ўтказилди
Бундан ташқари, филиал жамоаси 2019 йил 10 июнь–10 июль кунлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ миқёсида ўтказилган «хавфсизлик техникаси кўриги»да муносиб иштирок этишди. Филиалда ходимларга хавфсиз иш шароитлари яратилганлиги, ходимлар ўртасида жароҳатланишнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ҳамда белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги натижасида ушбу кўрик ойлиги якунларига кўра «Фарғона МЭТ» филиали жамоаси «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан «энг намунали жамоа» деб топилиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
«Фарғона МЭТ» филиалида меҳнат қилаётган ходимларнинг 22 нафари ва уларнинг оила аъзолари Жамият таркибидаги соғломлаштириш ва дам олиш масканларига юборилди. Шунингдек, 25 нафар ходимнинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ички туризм саёҳатига юбориш ташкил этилди.
Хизматга оид фикр-мулоҳазалар иш жараёнида муҳокама этилади
Бир сўз билан айтганда, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона МЭТ» филиали жамоаси Ватанимиз тараққиёти ва халқимизнинг турмуш фаровонлиги учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётганидан мамнун ҳолда хизмат қилиб келмоқда.
Ғайрат Шерматов,
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
«Фарғона МЭТ» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati