Янгиликлар
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Саноат корхоналари жадал ривожланаётган Қашқадарё вилоятида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳаракатидамиз» (№12)
  • 05.02.2021
  • 982

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

 

 Филиал ҳақида

«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси бошқа магистрал электр тармоқлари каби — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатиш, шу билан бирга, қўшни давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ҳамда магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозларини жорий ҳамда мавсумий таъмирлаш, бундан ташқари, тармоқда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция ишларида иштирок этишдан иборат.

 

Бажарилган ишлар

Филиалда ўтган 2020 йил давомида электртармоқ хўжалиги объектлари, яъни 500 кВ ли «Ғузор», 220 кВли «Қарши», «Пачкамар», «ШГХК», «Муборак», «Муборак-2», «Косон», «Кўкдумалоқ», «Талимаржон НС-7» ва Туркманистон Республикаси ҳудудида жойлашган НС-1, НС-2, НС-3, НС-4, НС-5, НС-6 подстанциялари умумий узунлиги 1698,524 километрни ташкил этган 110–500 кВли электр узатиш линияларига техник хизмат кўрсатилган ҳолда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан: 2020 йил мобайнида филиал тармоқлари орқали 5546618,219 минг кВт•соат электр энергияси “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”АЖга етказиб берилди. Электр энергиясини узатиш жараёнидаги технологик сарф 173407,433 минг кВт•соатни ёки 1.49 % ташкил қилди.

Сирасини айтганда, электр қурилмаларни сифатли эксплуатация қилиш олдимиздаги муҳим вазифаларимиздан биридир. 2020 йил мобайнида 110–500 кВли электр узатиш линияларининг 314,85 километр қисмида мукаммал таъмир ишлари бажарилди, бу тасдиқланган режага асосан 100 фоизни ташкил этади. Жорий таъмир ишлари электр узатиш линияларининг 85,5 километр қисмида бажарилиб, белгиланган режага асосан 100 фоиз кўрсаткичига эришилди.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобига харид қилинган замонавий ЛК-70/220 русумидаги полимерли изоляторларидан 155 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВ ли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига жисмонан ва маънан эскирган ПФ ва ПС русумидаги изоляторлар алмаштирилди, бу орқали линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлиги оширилди. Шунингдек, 10 дона металл таянчлар емирилишга қарши бўёқланди.

Шу билан бир қаторда, 220, 110 ва 35 кВли ўчиргичларнинг 3 донаси мукаммал таъмирланди. Бу тасдиқланган режага асосан 100 фоизни ташкил этади. 148 дона ўчиргичларда жорий таъмир ишлари бажарилди.

Бундан ташкари, мавжуд ҳаво компрессорларининг 3 донаси мукаммал ва 3 донаси жорий таъмирланди. 35 дона трансформаторларда жорий таъмирлаш ишлари тасдиқланган режага кўра ташкил этилиб, амалиётлар тўлиқ бажарилди.

 

Хўжалик фаолияти

Бино ва иншоотларнинг таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ҳамда эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” маъмурий бошқарув биносининг ҳисоб-китоб бўлими, хавфсизлик ва махсус ишлари гуруҳи, транспорт ва механизация хизмати хоналарида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди.

500 кВли «Ғузор» подстанциясининг маъмурий ҳамда ёрдамчи биноларнинг ташқи фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Элекр тармоқлари корхоналарида эксплутация ишлари ва бошқа турдаги қурилиш-таъмирлаш ишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ҳамда механизмларнинг муносиб ўрни бор. Жорий йилда филиал тасаруффидаги мавжуд 45 дона махсус автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 456,6 млн. сўмлик ишлар бажарилди, транспорт воситалари 86 дона автошина ва 24 дона аккумулятор билан жиҳозланди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан 1,399757 млн. сўмлик 1 дона янги автокўтаргич махсус автомашинаси ва 150,347 млн. сўмлик 1 дона янги УАЗ махсус автомашинаси харид қилинди ва автопарк таркиби янгиланди.

 

Малака ошириш

 Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этилган ишлар, филиалда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг самарали меҳнатлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳар томонлама етук, билимли мутахассисларни тайёрлаш, уларни мунтазам равишда малакаларини ошириб бориш, филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Филиалда ёш муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш борасида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ишлар ташкил этилган. 2020 йил мобайнида ходимларнинг билим-савияларини аниқлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида 304 нафар ходимлар билим синовларидан ўтказилди.

 
 

 Ёнғин хавфсизлиги

Авария ва ёнғин ҳолатларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий машғулотлар тасдиқланган режалар асосида ҳар бир подстанция кесимида 42 марта ўтказилганидан ҳам ҳикмат борки, масъулиятли вазифаларни бажарувчи ходимларнинг билим-тажрибаси тез-тез турли машғулотларда синаб-такрорланиб турилиши лозим.

Бундан ташқари, объектларда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларини олдини олиш бўйича ходимларнинг тайёргарликларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларни жалб этган ҳолда ёнғинга қарши 3 марта амалий машғулотлар ўтказдик.

 
 

Модернизация дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь санасидаги 3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ нинг 22 та подстанцияларида амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция ишлари доирасида, «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибидаги энерготизимни ташкил қилувчи 220 кВ ли «Қарши», «Муборак», «Муборак-2», «Кўкдумалоқ», «Косон» ва 500 кВ ли «Ғузор» подстанцияларида маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, «Қарши» подстанцияда қуввати 125 МВА бўлган автотрансформаторни янги ва энергосамарадор кўрсаткичларга эга бўлган, ўтказгич қуввати 200 МВА бўлган автотрансформаторга алмаштириш ишлари бажарилди. Автотрансформатор учун 220 кВ, 110 кВли замонавий элегазли ўчиргичлар, ажратгичлар ҳамда ток трансформаторлари билан жиҳозланди. Ўз ўрнида янги автотрансформатор микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари билан таъминланди.

«Ғузор» подстанцияда қуввати 125 МВА бўлган Т3, Т4 куч трансформаторларни янги ва энергосамарадор кўрсаткичларга эга бўлган, ўтказгич қуввати 200 МВА бўлган автотрансформаторга алмаштириш ишлари бажарилди. Подстанцияда модернизация йўналишида янги харид қилинган автотрансформатор учун 500 кВ, 220 кВ, 110 кВли замонавий элегазли ўчиргичлар, ажратгичлар ҳамда ток трансформаторлари билан жиҳозланди, янги автотрансформатор микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари билан таъминланди.

 «Муборак» подстанциясида қуввати 40 МВА бўлган 2 та автотрансформаторни янги ва энергосамарадор кўрсаткичларга эга бўлган, ўтказгич қуввати 63 МВА бўлган автотрансформаторга алмаштириш ишлари бажарилди. Шундан, 1 дона автотрансформатор қўшимча равишда ўрнатилди. Автотрансформатор учун 220 кВли замонавий элегазли ўчиргичлар, ажратгичлар ҳамда ток трансформаторлари билан жиҳозланди. Шунингдек, янги автотрансформатор микропроцессорли реле ҳимояси шкафлари билан таъминланди.

 

Ҳукумат топшириқлари ижроси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 май куни Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган сайёр йиғилиш баённомаси 57-сонли “Шаҳрисабз шаҳрини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш” баёнининг 37-бандини бажариш бўйича ҳозирги кунда Шаҳрисабз шаҳрида янги 220кВ кучланишли «Амир Темур» подстанцияси ва 220 кВ узунлиги 57 км бўлган Азамат электр узатиш тармоғи қурилиш ишлари бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 23-сон Баёни ижроси бўйича умумий қуввати 250 МВА бўлган 220/35/10кВ кучланишли «GTL» подстанцияси қабул қилинмоқда.

«Қашқадарё МЭТ» филиали томонидан “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖнинг 220кВ кучланишли «Пачкамар» подстанциясидаги Жарқудуқ–1, Жарқудуқ–2 ва 220кВ кучланишли «Кўкдумалоқ» подстанциясидаги Хаузак–1, Хаузак–2 ячейкалари электр қурилмаларига тезкор ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариб келмоқда. 2021 йилда “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ билан 240,5 млн. сўмлик UZ-20-8009-0742-сонли шартнома имзоланди.

«Қашқадарё МЭТ» филиали томонидан 2020 йилда ишлатилмаётган биноларни ижарага бериш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари ҳисобидан Жамият ҳисоб-рақамига 326,1 млн. сўм пул маблағлари туширилди.

 

Маънавий-маърифий ишлар

2020 йил давомида филиалда маданий-маърифий ишлари бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Филиалда таркибида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг меҳнати ўзгача қадрли. Уларга бўлган ҳурмат ва эътибор кўриниши сифатида ҳар йили байрам тадбирлари ўтказилиб келинади. 2020 йилда ҳам «8 март — Хотин-кизлар куни» байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 октябрь санасини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарори асосида филиалда 2020 йилнинг 21 октябрь куни «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида филиал ёш мутахассислари ўртасида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида ўтган даврларда тилимизни ривожлантириш йўлидаги олиб борилган изланишлар, қабул қилинган қарорлар, она тилимиз ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

 

Эътироф ва масъулият

Бундан ташкари, филиалда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда коррупцияга қарши курашни тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбатлари, шу билан бирга, «8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» байрами муносабати билан турли тадбирлар ўтказилди.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йил 1 декабрь санасидаги 377-сонли буйруғи асосида «Йилнинг энг яхши...» номинацияларини аниқлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг таркибий бўлинма ва ходимлари алоҳида эътироф этилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 412-сонли буйруғи асосида 5 та номинациянинг 2 таси бўйича, яъни «Йилнинг энг яхши подстанцияси», «Энг яхши подстанция хизмати (гуруҳи)», номинациялари бўйича филиал ходимлари тақдирландилар.

2020 йил давомида эришилган ижобий натижалар самоқли бўлгани қаторида, камчиликлар ҳам йўл қўйилган. Хусусан, 4 маротаба подстанция электр қурилмаларида фавқулотда ўчиш қайд этилди. Фавқулотда ўчишга сабаб бўлган таъсир омиллар тезкор аниқланиб, барча носозликлар бартараф этилди.
 

2021 йил режалари

«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2021 йилда ҳам белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида «2021 йилда бажариладиган ишлар режаси»ни ишлаб чиқди.

Филиал ходимларининг ҳаракатлари замирида жамоада соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, электр энергетика тармоғининг илғор жамоаси сифатида шаклланиш ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган ПҚ-3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвест лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини ўз вақтида таъминлашга эришиш каби устивор вазифаларга қаратилган.

 Шерзод Холёров, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

 2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «МАЪНАН ВА ЖИСМОНАН ЭСКИРГАН ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИ ЯНГИ УСКУНАЛАРГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/240

КУЧЛИ ШАМОЛ ОҚИБАТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА КУЗАТИЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/325

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ҲАВО ТАРМОҚЛАРИНИНГ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/378

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ЭЛЕКТР ЖИҲОЗЛАРИНИ ТЕХНИК-МУҲАНДИСЛИК ТАЛАБЛАРИГА МОС РАВИШДА ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ МУҲИМ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/464

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН 6 НАФАР КИШИГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/499

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/550

«ЭНГ ЯХШИ...» — МУНОСИБЛИК ЭЪТИРОФИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/649

UZBEKISTONMET.UZ ВЕБ-САЙТИ: МУРОЖААТ ҚИЛГАН ЭДИНГИЗ... http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/670

МАҲАЛЛИЙ ОАВ — ЭЛЕКТРОН НАШРЛАРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН АЙРИМ ХАБАРЛАРГА ЖАВОБАН “ЎЗБЕКИСТОН МЭТ” АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ МАЪЛУМОТЛАРИГА ТАЯНИБ ХАБАР БЕРАДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/704

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АСОСАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ОРҚАЛИ УЗАТИШ (ТРАНСПОРТИРОВКА) БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/705

2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ САРИ» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/718

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>