ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Маҳаллий ОАВ — электрон нашрларида эълон қилинган айрим хабарларга жавобан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига таяниб хабар беради:
  • 28.01.2021
  • 582

   Қашқадарёда электр таъминотида 18 соатлаб узилишлар кузатилмоқда: https://t.me/kunuzQashqadaryo/2483

   Қашқадарёнинг айрим ҳудудларидаги аҳоли 18 соатлаб электр токисиз қолаётгани маълум қилинди: https://daryo.uz/

   Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида 18 соатлаб “свет” ўчяпти: https://effect.uz/

   Жорий режимларда  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр станциялари томонидан ёқилғи ва гидроресурсларнинг мавжуд ҳажмларидан келиб чиқиб ишлаб чиқарилаётган суткалик (ўртача) 212,9 млн. кВт•соат электр энергияси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ балансидаги паст кучланишли тармоқларгача (мансублик чегарасигача), фавқулодда вазиятлардан  ташқари ҳолатларда, узлуксиз етказиб берилмоқда.

   Шу жумладан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ га суткасига 18,0 млн. кВт•соат ҳажмда узатиб берилмоқда.

   Бундан ташқари, Республика истеъмолчиларини  электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан қўшни энергетика тизимларидан суткасига 25,4 млн. кВт•соат электр энергияси импорти амалга оширилмоқда.  

   Энергетика тизимида 21–22 январь кунлари кучли шамол билан ёққан қор оқибатида электр истеъмолчилари, шу жумладан  Қашқадарё вилояти истеъмолчилари таъминотида ҳам узилишлар содир бўлди. Ҳозирги кунда фавқулодда вазият туфайли содир бўлган, “Ўзбекистон МЭТ” АЖга тегишли юқори кучланишли тармоқлар бўйича барча узилишлар бартараф этилган.

   “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ балансидаги паст кучланишли тармоқларда олиб борилаётган созлаш-бутлаш ишлари het.uz веб-сайти ҳамда "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot — https://t.me/hetmuloqot (@HET_admin, Call center: 1154) телеграм канали орқали маълум қилиб борилмоқда.

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни кунларда “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ бўйича жорий режимларда юқори кучланишли таъминловчи тармоқлар орқали чекловлар киритилиш ҳолатлари мавжуд эмас.

   Электр энергияси танқислиги  юз берган ҳолатларда таъминловчи тармоқлар ва энергетика тизими турғунлигини таъминлаш мақсадида “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда, жадваллар асосида истеъмолни шартномавий миқдор доирасида таъминлаб бериши талаб этилади.

   ❓П/С: «Миллий электр тармоқлари» АЖ на маълумот беради, на халқнинг истеъмол қувватини ўрганади. Халқ билан, журналистлар билан ишлашни қачон ўрганади ушбу ташкилот? https://t.me/kunuzQashqadaryo/2483

   ‼️ P/S: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали ОАВ ва кенг жамоатчиликка ташкилот фаолияти, хусусан Миллий диспетчерлик маркази фаолияти (мажбуриятлари) тўғрисида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

   Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг Ахборот хизмати хабарларига таяниб, бошқа ОАВлар қаторида, kun.uz ахборот сайтида ўнлаб маълумот ва хабарлар эълон қилинган ва эълон қилинмоқда. Бундан бехабар мухбирларнинг касб салоҳияти юзасидан мамлакатимиздаги етакчи электрон нашрнинг маъмурияти ўз хулосаларини беради, деган умиддамиз. Шу ўринда, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтган ташкилотнинг номи тўғри ва тўлиқ ёзилиши ҳам электрон платформага хабар ва янгиликларни жойлаштираётган муаллифларнинг касб маҳорати ҳамда масъулиятига боғлиқлигини эслатиб ўтиш жоиз.

   Батафсил http://uzbekistonmet.uz/uz/ 

   Маҳаллий ОАВ // Хорижий ОАВ // ТВ ва радио

   Халқнинг истеъмол талабини ўрганиш, таҳлил қилиш, прогнозлаш ҳамда энергетика соҳаси ташкилотларига истиқболли режалар стратегиясини белгилаб бериш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига юклатилган бўлиб, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, Ҳукумат топшириқ ва кўрсатмаларига биноан бундай амалиётлар олиб борилмоқда.

   ☑️ Батафсил: ‖  O‘zb  ‖  Ўзб  ‖  Рус

   ☑️ Видеони кўриш: ‖  Ўзб ‖  Рус  ‖

   Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва тақсимловчи ташкилотлар электр таъминоти узилишидан манфаатдор эмас. Аксинча, истеъмолчиларга етказиб берилмаган энергоресурслар ишлаб чиқаришда «йўқотилган фойда» ҳисобланади.

   Агар истеъмолчилар электр энергия тизимидаги барча ресурслардан оқилона фойдаланмаса ва бу орқали энерготизимда мувозанат таъминланмаса, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ташкилотларининг диспетчерлари ўз фаолиятидаги тартибга мувофиқ чекловлар ўрнатади. Агар бу мувозанат ҳудудий назоратчилар томонидан амалга оширилмаса, яъни маълум жадвалга асосан чекловлар ўрнатиш орқали мувозанат сақлай олинмаса ёки улар томонидан марказий диспетчерлик бошқаруви кўрсатмаларига амал қилинмаса, энерготизим хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан юқори кучланишли электр линиялари тармоқдан вақтинча узиб қўйилади. Аниқроғи, бундай амалиёт автоматик тарзда қўлланилишига мажбур бўлинади.

   Электр таъминотида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида танқислик юзага келганда чекловлар киритилиш жараёни автоматик тарзда рўй бериб, тизимнинг кейинги барқарор фаолияти учун уни ҳимоялаш шарти билан рўй беради.  Электр таъминотида мувозанатни сақлаш «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудий диспетчерлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади. Бу жараёнда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти ҳамда «Ўзбекгидроэнергия» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам фаол иштирок этишади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>