ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АСОСАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ОРҚАЛИ УЗАТИШ (ТРАНСПОРТИРОВКА) БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ
  • 29.01.2021
  • 877

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати Қашқадарё вилоятида сўнгги ҳафта давомида юз берган узилишлар бўйича ҳеч қандай маълумот бермади ҳозирча. Қолаверса, вилоятга 18 млн кВт/соат электр энергияси етмаётган экан, нега кўпайтириш чоралари кўрилмаяпти?

  Қашқадарёдаги бўлимларда ахборот хизмати йўқлиги сабабли ўтган ҳафта давомида вилоят бўйича юз берган узилишлар ва жамиятга тегишли йирик подстанциялардаги ҳолат юзасидан маълумот кутамиз.

  https://t.me/kunuzQashqadaryo/2492

 

 

   Савол: Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасининг электр энергетика тармоғига масъул ташкилотлар номи ва уларнинг асосий вазифаларини санаб берсангиз...

  Жавоб: Ўзбекистон электр энергетика тармоғига асосан 4 та ташкилот масъул бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Президент қарорлари ҳамда Ҳукумат топшириқлари ижроси назорат қилувчи ва тармоқда истиқболдаги режалар стратегиясини белгиловчи — мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

 

 

 Демак:

1) «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти анъанавий турдаги, яъни нефть маҳсулотлари, табиий газ, ерости гази, мазут ҳамда кўмир ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган станциялар фаолиятини мувофиқлаштиради;

2) «Ўзбекгидроэнергия» акциядорлик жамияти қайта тикланувчи, яъни муқобил турда электр энергияси ишлаб чиқарадиган гидроиншоотлар фаолиятини бошқаради;

3) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишлаб чиқарилган электр энергиясини юқори кучланишли (220–500 кВ) магистраль электр тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали узатиш (транспортировка) билан шуғулланишдан ташқари электр энергияси импорти ва экспорти, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация ва реконструкция ишлари, шу билан бирга, йирик инвестицион лойиҳалар бўйича Ҳукумат топшириқларини бажаради;

4) «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти паст кучланишли тармоқлар орқали электр энергиясини тақсимлаш ва етказиб бериш, паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанциялар фаолиятини бошқариш ва уларга сервис хизматлар кўрсатиш, қурилиш-монтаж, модернизация ва реконструкция ишлари, шунингдек ҳисоблагичлар ўрнатиш ва истеъмол қилинган электр энергияси тўловлари ҳисобдорлигини юритиш билан шуғулланади.

 

 

  Аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ва йирик саноат корхоналарига электр энергияси етказиб беришга хизмат қилувчи ташкилотлар қаторининг энг бошида геологлар, геология-қидирув бошқармалари, кончилар, қазиб олувчилар, нефть маҳсулотларини қайта ишловчилар, лойиҳалаш институтлари, табиий газ, ерости гази, кўмир ва бошқа нефть маҳсулотлари етказиб берувчи — «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ўзбеккўмир» каби ташкилотлар туради ва бу бўғуннинг энг сўнгги нуқтаси электр энергияси истеъмолчилари билан тугайди.

Батафсилhttp://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597
Подробно:   http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/597

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўз фаолият мажбуриятларига кўра истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар имзоламагани, яъни жисмоний ҳамда истеъмолчи юридик шахслар билан ҳисобдорлик юритмагани боис Ахборот хизматининг филиал бўлимларини очиш, мутахассисларни жалб этиш, уларнинг ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини юритиш каби амалиётлар, Давлат активларини бошқариш агентлиги — Жамият Ягона акциядорнинг кўрсатмаларига биноан иқтисодий-ташкилий таркибга кўра http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/78 назарда тутилмагани боис, айни пайтда  филиаллар ҳузурида Ахборот хизматлари ташкил этилмаган.

  Мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими ҳамда кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида Республикамизнинг турли ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар https://t.me/hetmuloqot/4149 кузатилди.

   Талофат етган барча ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди https://t.me/minenergy_uz/2720

  Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқлар — медиа маконда Жамият фаолиятига тегишли негатив маълумотларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, хабар ва маълумотлар эълон қилиб борилмоқда;

  Жамият веб-сайтида «МУРОЖААТЛАР» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари (истеъмолчилар, тадбиркорлар) ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга;

  Ахборот хизмати Энергетика вазирлиги ҳамда Акциядорлик жамияти раҳбариятининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кўрсатмалари, Ахборот хизмати Низоми, Матбуот котиби йўриқномасига биноан ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлаш фаолиятини йўлга қўйган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>