Янгиликлар
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ҚУРИЛИШ ДАСТУРЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА (№14)
  • 12.02.2021
  • 227

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси Акциядорлик жамиятининг минтақавий электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш ва объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши, шунингдек электр тармоқларининг истиқболли қурилиш дастурларини шакллантирилишини назорат қилади.

 

   Бошқарма магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилиши устидан мониторинг фаолиятини юритади.

   Шунингдек, мазкур бошқарма «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибий корхона ва  бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

   Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқ ва фармойишлари ҳамда шаҳарсозлик архитектура нормалари ва xавфсизлик қоидалари, шу билан бирга бошқа норматив ҳужжатлар асосида иш олиб боради.

 

   2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни тармоқ экспертизасидан ўтказиш гувоҳномаси олинди ва Бошқарма томонидан 2020 йилда қуйидаги лойиҳаларга тармоқ экспертизаси тақдим этилди:

§ «Поп–Наманган–Андижон темирйўл линиясини электрификациялаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган «Қизил-Ровот» ва «Ҳаққулобод» подстанциялари оралиғида 110 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоғи қурилиши» лойиҳаси;
§ «Навоий ИЭС» ва «Химия» подстанцияси оралиғида 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоғи қурилиши» лойиҳаси;
§ Сирдарё вилоятининг «Сирдарё эркин иқтисодий зонаси» таркибидаги Ширин шаҳрида ташкил этилган «Wang Da Rolling Steel» МЧЖ қўшима корхонаси «Метални қайта ишлаш заводи» лойиҳасининг ташқи электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси;

 
§ «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида «Саодат» ва Адолат» подстанциялар учун аккумлятор батареяларини ўрнатиш лойиҳаси;
§ «500 кВли Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр узатиш тармоғини қуриш» (Ўзбекистон Республикаси ҳудуди) лойиҳаси;
§ «220/110/10 кВ «Сарибозор» подстанциясида мавжуд 63 МВА автотрансформаторларни 125 МВА автотрансформаторларига алмаштириш» лойиҳаси;
§ «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида «Юлдуз» подстанцияда қўшимча бино қурилиши лойиҳаси;
§ «Сирдарё ИЭС»дан «Металлургия»–»Печная» подстанцияларигача 220 кВли икки занжирли юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш» лойиҳаси;
§ «220/110/10 кВли «Сарибозор» ПСда 110 кВли ОТҚни кенгайтириш ҳамда 2 дона 110 кВли «Караман–1» ва «Караман–2» тармоқ ячейкаларини янгидан ўрнатиш» лойиҳаси;
 
§ «500 кВ «Ғузор» ПСдан чиқувчи лойиҳалаштирилаётган подстанция оралиғида 110 кВли (220кВ ўлчамли) электр узатиш тармоғини қуриш» лойиҳаси;
§ «Навоий ИЭС»дан 220 кВли «Бесопан» ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВ бўлган электр узатиш тармоғини 500 кВ габаритда қуриш» лойиҳаси;
§ «220/110/10 кВли «Сардор» ПСда 110 кВли ОТҚни кенгайтириш ҳамда 110 кВли «Л-Парк-Истиқлол» тармоқ ячейкаларини янгидан ўрнатиш» лойиҳаси.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарорига асосан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан 2020 йилда умумий қиймати 703,4 млн.долл. бўлган 8 та йирик инвестиция лойиҳалар бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 121,3 млн.долл. маблағ ўзлаштириш режалаштирилган эди.

 

   Шундан,

Чет эл маблағлари ҳисобидан – 43,9 млн. АҚШ долл.;
Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси (ФРР) – 16,5 млн. АҚШ долл.;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ нинг ўз маблағлари – 60,9 млн. АҚШ долл.

   2020 йилда 3 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга туширилди ҳамда ишчи ҳайъат далолатномаси тасдиқланди.

 

   Шу билан бирга, 2020 йил давомида Бошқарма ходимлари бевосита иш олиб борган қуйидаги инвестицион лойиҳаларни санаб ўтиш мумкин:

   1. Лойиҳа номи: «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси

   Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ–3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ–540-сонли қарори;

   Ҳудудий қамрови: Тошкент шаҳри Сирғали тумани ҳамда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Зангиота туманлари.

   Лойиҳа қиймати: 29,022 млн. АҚШ доллари ҳисобида;

   Лойиҳа мақсади: «Тошкент металлургия заводи» йирик саноат корхонаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг пойтахт билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектларини электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш;

   Лойиҳа натижаси: Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари 2020 йил май ойида тўлиқ якунланди. Лойиҳа доирасида дастлаб 220 кВ ли «Қўйлиқ» ва «Адолат» подстанцияси оралиғида кесма тугун ҳосил қилинди (Тошкент вилоятининг Йик-ота мавзесида), сўнгра умумий узунлиги (2х23) 46 км бўлган «кириш-чиқиш» юқори кучланишли электр тармоғи қурилиб, 220 кВли «Сирғали» подстанциясига 2 дона 200 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилди. Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган ҳудудларда ободончилик ишлари олиб борилиб, янги, замонавий подстанциянинг эстетик қиёфаси яхшиланди.

 

   2. «500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр узатиш тармоғининг қурилиши» (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) лойиҳаси

   Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 февралдаги ПҚ-3531-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги ВМҚ-157-сонли қарори;

   Ҳудудий қамрови: Сурхондарё вилояти;

   Лойиҳа қиймати: 32,0 млн. АҚШ доллари ҳисобида;

   Лойиҳа мақсади: Афғонистон Ислом Республикаси билан қўшничилик муносабатларни яхшилаш ва ривожлантириш, Афғонистон Ислом Республикаси иқтисодиётини ривожланишига ва ҳалқининг турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш, Афғонистон Ислом Республикасига электр энергия экспортини ошириш, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Афғонистон энергетика тизимининг техникавий қўллаб-қувватлаш, Афғонистон энергетика тизимини Ўзбекистон ва Марказий Осиё энергетика тизимига улаш учун техник шароитлар яратиш;

   Лойиҳа натижаси: Лойиҳа доирасида 45 км узунликдаги 500 кВ ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди, ишчи ҳайъат далолатномаси расмийлаштирилди. 500 кВ «Сурхон» подстанциясида тармоқ порталлари ўрнатилди. Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган ҳудудларда ободончилик ишлари олиб борилиб, эстетик қиёфаси яхшиланди.

 

   3. Хоразм вилоятида «Тахиатош ИЭС»дан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли пунктигача 220 кВ ҳаво линиясининг қурилиши» лойиҳаси

   Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарори;

   Ҳудудий қамрови: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари;

   Лойиҳа қиймати: 258,5 млн. долл. АҚШ доллари ҳисобида;

   Лойиҳа мақсади: Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини узликсиз электр энергияси таъминлаш, Навоий вилояти йирик саноат корхоналари ташқи объектларини электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини ошириш;

   Лойиҳа натижаси: 220 кВ ли “Тахиатош ИЭС”–“Хоразм” ПС–Саримай аҳоли яшаш пункти ЭУЛ курилиши 363,8 км узунликдаги 220 кВ хаво линияси ва 220/500 кВли «Саримай» ўчириб-ёқиш пунктини қуриш ишлари якунланди. Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган ҳудудларда ободончилик ишлари олиб борилиб, замонавий ўчириб-ёқиш пунктининг эстетик қиёфаси яхшиланди.

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ўз навбатида республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида, 2019-2022 йилларда Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

   Хусусан, 2020 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами 12 та подстанцияда қўшимча 1542 МВА ўтказувчанлик қуввати яратилди.

 

   Жумладан модернизация дастури асосида 11 та подстанцияда қўшимча 1142 МВА ўтказувчанлик қуввати, яъни:

Ø   Андижон вилоятида «Юлдуз» ПС – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА;
Ø   Фарғона вилоятида «Сокин» ПС – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА, «Ўзгариш» ПС – 1 дона (250 МВАли) 250 МВА;
Ø   Жиззах вилоятида «Сари-Бозор» ПС – 2 дона (125 МВАли) 124 МВА;
Ø   Сурхондарё вилоятида «Денов» ПС – 2 дона (63 МВАли) 66 МВА,
ПС «Шеробод» – 2 дона (40 МВАли) 54 МВА;
Ø   Тошкент вилоятида «Адолат» ПС – 2 дона (250 МВАли) 100 МВА;
Ø   Тошкент шаҳри «Юксак» ПС – 2 дона (63 МВАли) 23 МВА, «Қўйлиқ» ПС – 2 дона (200 МВАли) 150 МВА;
Ø   Бухоро вилоятида «Бухоро» ПС – 2 дона (200 МВАли) 150 МВА;
Ø   Хоразм вилоятида «Хоразм» ПС – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА.

 

   Янгилаш дастури асосида Тошкент вилояти аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги  2 дона (200 МВАли) юқори кучланишли трансформаторлари ўрнатилиб, қўшимча қуввати 400 МВА «Сергели-220» ПС ишга туширилди.

   Бундан ташқари, дастур доирасида қуйидаги бирламчи ускуналар магистрал электр тармоқ филиалларида ўрнатилди:

   “Тошкент МЭТ” филиали:

Ø   Элегаз ўчиргич 110 кВ           – 11 дона. 

    “Бухоро МЭТ” филиали:

Ø   Элегаз ўчиргич 110 кВ             – 10 дона; 
Ø   Элегаз ўчиргич 220 кВ             – 10 дона; 
Ø   110 кВли ток трансформатори – 30 дона;
Ø   220 кВли ток трансформатори – 30 дона.
 

    “Навоий МЭТ” филиали:

Ø   Элегаз ўчиргич 110 кВ             – 10 дона; 
Ø   Элегаз ўчиргич 220 кВ             – 3 дона; 
Ø   220 кВли ток трансформатори – 18 дона.

    “Самарқанд МЭТ” филиали:

Ø   Элегаз ўчиргич 110 кВ             – 12 дона; 
Ø   Элегаз ўчиргич 220 кВ             – 8 дона; 
Ø   110 кВли ток трансформатори – 26 дона;
Ø   220 кВли ток трансформатори  – 34 дона.

    “Қашқадарё МЭТ” филиали:

Ø   Элегаз ўчиргич 220 кВ             – 4 дона; 
Ø   220 кВли ток трансформатори – 12 дона.
 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда 2021 йилда амалга оширилган Инвестиция дастурлари тўғрисида маълумот

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 05 январда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ 5-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

   2021 йил умумий қиймати 124,0 млн АҚШ доллар (1 351,6 млрд. сўмли) 10 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган, жумладан:

Соҳа маблағлари ҳисобидан – 16,59 млн АҚШ доллар (180,9 млрд. сўмли);
Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 107,4 млн АҚШ доллар (1 170,7 млрд. сўм).

   Жорий йил якунига қадар умумий қиймати 58,0 млн.долларли 3 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган, жумладан:

- «Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ «Ғузор–Регар» (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш» инвестиция лойиҳаси қиймати 14,7 млн.долл.
- «500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500кВли “Сурхон” ПСдаги ОТҚни кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси қиймати 32,0 млн.долл.
- «Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч подстанциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси қиймати 11,22 млн.долл.

 

   2021 йилда подстанцияларни модернизация қилиш ҳисобига қувватни жами 1 554 МВА ошириш режалаштирилган, шу жумладан:

Ø   Қашқадарё вилоятида – 200 МВА;
Ø   Бухоро вилоятида – 111 МВА;
Ø   Самарқанд вилоятида – 105 МВА;
Ø   Навоий вилоятида – 246 МВА;
Ø   Фарғона вилоятида – 200 МВА;
Ø   Тошкент шаҳрида – 75 МВА;
Ø   Сурхондарё вилоятида – 143 МВА;
Ø   Хоразм вилоятида – 75 МВА;
Ø   Тошкент вилоятида – 150 МВА;
Ø   Жиззах вилоятида – 124 МВА;
Ø   Қорақалпоғистон Республикасида – 125 МВА.
 

   Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасида жами 10 нафар ходимлар иш олиб боради. Жамиятимиз томонидан ўтказилаётган барча тадбирларда бошқарма ходимлари фаол қатнашиб келмоқдалар. 2020 йил ўтказилган спорт мусобақаларида бошқарма қизлари совринли ўринларни эгаллаб, Жамият маъмурияти томонидан тақдим этилган совринларга эга бўлдилар.

 

   2020 йил 22 декабрь энергетиклар куни муносабати билан бошқарма ходимаси Р.Азимова энергетика соҳасида камтарона хизматлари учун “МДҲ мамлакатлари энергетика фахрийси” унвони билан тақдирланди.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғидаги капитал қурилишлар, смета ва лойиҳаларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганидан фахрланади.

   Ҳурмат билан,

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси жамоаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>