Янгиликлар
2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2019 ЙИЛДА 1067,6 КМ ҲАВО ЛИНИЯСИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНДИ»
  • 29.01.2020
  • 944

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Ҳаво линияларидан фойдаланиш бошқармасининг асосий вазифалари Жамият тасарруфидаги 35-500 кВ кучланишли ҳаво линияларини таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш, шу билан бирга, мавжуд линияларини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, электр линияларини ишончлилигини ошириш ҳамда барқарор ишлашини таъминлашдан иборат.

  Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини янада ривожлантириш, аҳоли ва саноат тармоқларининг электр энергиясига бўлган талабларини қондириш, узлуксиз ва ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида Жамиятимиз томонидан олиб борилаётган бир қатор ишлар мазкур бошқарма ходимларининг иш режаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳаво линияларни мукаммал таъмирлаш, жорий таъмир, техник хизматлар ва инвестиция дастурларига асосан янги қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириб борилмоқда.

  Ҳаво линиялари ходимлари томонидан 2019 йилда 1067,6 км ҳаво линияси мукаммал таъмирланди, 2146 км жорий таъмирланди, маънан эскирган ва эски типдаги изоляторларни янги изоляторларга алмаштириш ишлари амалга оширилди, таянч устунларини ҳамда электр симларини қушлар таъсиридан асраш мақсадида ҳимоя чоралари кўрилди.

  Муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар томонидан ҳаво линияларини режали ва режадан ташқари кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.

  Мисол учун: «Тошкент иссиқлик электр станцияси»дан «Феруз» подстанциясигача Л-2-Ф-1 ва Л-2-Ф-2 220 кВ кучланишли ҳаво линиясининг бир қисми Қозоғистон Республикаси ҳамда чегара ҳудудида эканлиги сабабли техник хизмат кўрсатиб бўлмалигини инобатга олган ҳолда 7 км масофадаги «Келес» 220 кВ подстанциясига кириш-чиқиш ишларини бажариш амалга оширилди. Бунинг натижасида ҳаво линиясининг электр узатиш ишончлилиги таъминланди ва хизмат кўрсатиш усули осонлаштирилди.

  Ҳозирги кунда линия хизмати бўлимлари янги техникалар билан таъминланган.

  «220 кВли «Тахиатош ИЭС»дан «Хоразм» подстанцияси орқали  Саримай аҳоли яшаш пунктигача (Хоразм вилояти) электр линиясини қурилиши» инвестицион лойиҳасини амалга оширилишида 2019 йилда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ филиалларининг 108 ходимларидан ташкил топган ишчи бригадалар ташкил этилди. Ушбу бригадалар томонидан 145 дона ҳар хил типдаги металл таянчлар йиғилиб, лойиҳа ишлари жадаллаштирилди.

  Лойиҳа иши якунлангач маълум муддат хизмат сафарига юборилган ишчи-ходимларга маданий хордиқ, яъни Хива ва Бухоро шаҳарларига экскурсиялар ташкиллаштирилди.

  2020 йилда Ҳаво линияларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан истиқболли режалар тузилган бўлиб, магистрал электр тармоқларининг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш, истемолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш, технологик сарфларни ҳамда таъмирлаш сарф-харажатларни камайтириш мақсадида Жамиятимиз томонидан электр қурилмаларини модернизация-реконструкция қилиш бўйича ишлар режалаштирилмоқда.

  Жумладан, ҳаво линияларининг 1141,7 км қисми мукаммал таъмирлаш, 3621 км жорий таъмир ишлари энерго тизимини янада мустакамлигини янада оширади.

Дилшод Фозилов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ҳаво линияларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>