«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати томонидан жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар рўйхати:
Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланди (23.08.2019 йилдаги 66/к-сонли буйруқ)
1. Акциядорлик жамиятининг янги логотипи яратилди ва ушбу логотип «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг барча бошқарма, бўлим, филиал ва хизматлар фаолиятида кенг қўлланилиши таъминланди;
Мазкур logo «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг имижини яратиш, ташкилот бланкаси ва муҳрида акс эттириш, uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида фойдаланиш мақсадида ишлатилади
2. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг расмий веб сайти — uzbekistonmet.uz ишга тушди. Ундаги 30 дан ортиқ рукнларга 170 дан зиёд маълумотлар ўзбек тили кирилл ҳамда лотин графикасида, шунингдек, рус ва инглиз тилларига таржима қилиниб жойлаштирилди;
uzbekistonmet.uz веб-сайти шартнома асосида «Ягона интегратор Uzinfocom» МЧЖ томонидан яратилган бўлиб, унинг техник таъминоти Ахборот хизмати иштирокида Жамият тасарруфидаги «Energo IT» ташкилоти ходимлари томонидан амалга оширилади
3. Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати бир нечта брифинг, матбуот анжуманлари, ўқув-семинар курслари, телекўрсатувлар ва давра суҳбатларида иштирок этди ва ушбу иштироклардан кўзланган мақсад ва эришилган натижалар кенг жамоатчиликка маълум қилиб борилди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот котиблари иштирокидаги анжумандан фотолавҳа
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган семинар
4. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига биноан Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабини расман ўз оталиғига олди. Ахборот хизмати ўқув муассасасида турли тадбирлар ўтказиб, Жамият маъмурияти иштирокида ҳомийлик ишларини амалга оширди;
Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактаби 315 ўринли бўлиб, айни пайтда муассасада 481 нафар ўқувчи (1,52 коэффицентда, 2 сменада) таҳсил олишмоқда. Уларга 40 га яқин ўқитувчи-педагоглар таълим-тарбия бериб келишмоқда
Ўқув муассасасида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти иштирокида ўтказилди
5. Ахборот хизмати томонидан энергетика соҳасига тааллуқли (ўзбек ва рус, қисман инглиз тилларида) 14 та таҳлилий мақола, бевосита «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятига тегишли 40 га яқин янгиликлар, 200 дан зиёд турли мавзулардаги хабарлар, маълумот ҳамда тавсиялар эълон қилинди;
6. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати Бирлашган касаба уюшмаси ташкилоти, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлиги ва Жамият мутахассислари иштирокида бир нечта ўқув муассасаларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига бағишланган учрашувларда иштирок этди, турли мавзуларда маҳорат дарслари амалга оширилди;
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирдан фотолавҳа
7. Жамиятнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Tvitter, Instagram, Youtube ҳамда Utube) фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар орқали соҳага тааллуқли 700 дан зиёд хабар ва маълумотлар медиамаконга тарқатилди, ушбу амалиётлар, ўз ўрнида, соҳага оид олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, самараси ҳамда натижалари хусусида жамоатчиликда лозим тушунчалар шаклланиши учун хизмат қилди;
1. Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz 2. Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati 3. Facebook: https://www.facebook.com/Ўзбекистон-миллий-электр-тармоқлари-111830440191533 4. Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet 5. Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
8. Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ девонхонаси, веб-сайти ҳамда ишонч телефони орқали келиб тушган 100 дан ортиқ мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилиб, ижро интизоми таъминланди.
Хорижий нашрларда эълон қилинган нотўғри маълумотлар юзасидан раддия
Фуқаролар мурожаатларига муносабатлар билдирилмоқда...
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати