Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси ҳисоботи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясида иқтисодиётнинг мазкур йўналишнинг нақадар аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилгани барчамизга маълум.
Жумладан, ушбу Концепцияда макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш барарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш назарда тутилади.
Ижтимоий-иқтисодий соҳанинг барқарор ривожланиши ишчи-ходимларнинг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси таркибидаги Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси ҳам 2019 йилда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ҳозирги ҳолатидан барқарор ривожланишга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларини белгилаш ҳамда Жамиятимиз ишчи-ходимларининг турмуш даражасини оширишга қаратилган бир қанча ишларни амалга оширди. Масалан:
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ филиаллари бўйича 2019 йилда мукаммал ва жорий таъмирлаш учун, жами 18,1 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг январь–ноябрь ойлари бўйича олинган маълумотларига асосан, амалда 14,6 млрд.сўмга бажарилган. Бу эса 11 ойлик режага нисбатан 88,1%ни, йиллик режага нисбатан эса 80,7%ни ташкил этмоқда.
- 2019 йилда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда ишлаб чиқариш харажатларни қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича прогноз режаси 2,5 млрд.сўм миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 6,0 млрд.сўмни ташкил этди ёки 240,0 %ни ташкил этди.
- 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Саноат соҳасида ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш, шунингдек жисмонан эскирган ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган асбоб-ускуналарни янгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2692-сонли қарорига асосан, жамият бўйича 10,1 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
- 2019 йил якунида тизим корхоналари бўйича жами 30 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 45 та иш ўринлари яратилди, яъни режа 150,0 фоизга бажарилди.
- 2020 йилда жами бўлиб 80 та янги иш ўринлари яратилиши прогнозлаштирилмоқда.
- 2019 йилда энергетика тизимида ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан 76 000 нафарига «Ўзбекистон МЭТ» АЖга қарашли «Тиббий-санитария қисми»да тиббий муолажа ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатилди ҳамда мавжуд сиҳатгоҳларда дам олиб, саломатликларини тиклаб олишга зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.
2019 йилда Жамият ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан 76 000 нафарига тиббий муолажа ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатилди
Фаррух Мухамедов,
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati