Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзоланган эди. Hyatt Regency меҳмонхонасидаги тантанали маросимда Энергетика вазирлиги томонидан яна иккита инвестицион лойиҳалар имзолангани ҳамда мазкур лойиҳалар амалиётга татбиқ этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/1735
Бугун, 2021 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «ACWA Power» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан келишув ва меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳам иштирок этиб, имзоланган инвестиция келишувлари бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан ишлаб чиқариладиган энергоресурсларнинг ягона харидор сифатида халқаро келишув ҳужжатларини имзолади.
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/1737
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Саудия Арабистонининг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда. 2020 йил март ойида имзоланган келишувлар ижроси юзасидан Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқариш жараёнини 2500 МВтга ошириш бўйича инвестицион лойиҳалари ижроси йўлида учта асосий босқич амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилоятида ишлаб чиқариш қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини бошлаш маросими икки мамлакат делегациялари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди. Сўнг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги шамол электр станциялари бўйича инвестиция келишувлари имзоланди.
«Hilton» меҳмонхонасининг маросимлар залида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умирзаков ҳамда вазирлик вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.Султанов ва вазирлик вакиллари, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.Исақулов ва Акциядорлик жамияти мутасадди ходимлари, Саудия Арабистони делегацияси таркибида Инвестициялар вазири Холид бин Абдулазиз Ал-Фолиҳ, Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам Мишал Ал-Сувайлам, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар, шунингдек, хорижий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
«...Тадбирда қайд этилган босқичлардан ўтиш — биз ўзимизга юклатилган мажбуриятларни бажараётганимиздан далолат. Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш амалиётлари маълум вақт давомида энергетика соҳасидаги кўплаб мақсадларга эришишни назарда тутади. Режаларимизнинг самарали амалга оширилиши Ўзбекистонга йирик миқдордаги инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатимизда энергетика соҳасининг барқарор фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Энергетика вазирлиги Саудия Арабистони делегациясига, хусусан «ACWA Power» компаниясига ҳамкорликда бошланган ишлар учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Биз саудиялик энергетиклар билан узоқ муддатли, самарали ҳамкорлик қилиш ниятидамиз».
«...Биз — Саудия Арабистонининг етакчи компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг икки мамлакат ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги битимига мувофиқ энергетика тармоғини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли режаларни амалга оширишида муҳим роль ўйнаётганимиз билан фахрланамиз. Бу йўлда биз бир жамоа бўлиб меҳнат қилмоқдамиз, шу сабабли мен лойиҳа қурилиши бошланиши ва Ўзбекистон ҳукумати билан инвестициявий битимларни имзолаш маросимида иштирок этиб, бизга илтифот кўрсатган Инвестициялар вазири Холид бин Абдулазиз Ал-Фолиҳ ва Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам Мишал Ал-Сувайлам бошчилигидаги расмий делегацияга ўз миннатдорлигимни изҳор қилмоқчиман.
Бу — Саудия Арабистони Қироллиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий алоқаларга раҳбариятимиз томонидан берилган юксак баҳо бўлди. Шунингдек, камина Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига «ACWA Power» компаниясининг арзон нархларда электр энергияси етказиб бериш борасидаги дунё тажрибасига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман. Мазкур учта лойиҳа сабабли бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз кенгайишига имкон яратилди.
«Сирдарё ИЭС» қурилишига старт берилиши, ЭСК ва Ўзбекистоннинг паст даражали углеводород чиқиндили ресурслардан фойдаланишга ўтишида муҳим омил саналадиган Бухоро ва Навоий вилоятларидаги «Бош» ҳамда «Жонкелди» шамол электр станциялари бўйича Инвестиция келишувларининг имзоланиши бизнинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилишини рағбатлантириш жараёнидан илгарилаб кетишга бўлган интилишимизни ифодалайди. Бу, шунингдек, иқтисодиётни диверсификация қилиш, Саудия Арабистони Қироллиги ташқарисида хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш ҳисобига бизнинг «Нигоҳ–2030» лойиҳаларимизга риоя қилаётганимизни тасдиқлайди».
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур учта лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энергетик қувватларини талаб даражасида ошириш кафолати ҳисобланади. Негаки, 2030 йилга бориб электр энергияси истеъмоли 110 миллиард кВт•соатга етиши кутилмоқда. Шу ва бошқа шу каби йирик инвестицион лойиҳалар Ўзбекистонда энергия самарадорликни ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шу билан бирга, энергетика секторида қайта тикланадиган энергия манбалари салмоғини ошириш бўйича миллий дастурлар такомиллашувига хизмат қилади.
Қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг қурилишини бошлаш маросими онлайн режимдаги алоқа билан бошланди. Сирдарё вилоятидаги қурилиш майдони тантанали тадбирлар ўтказилаётган залнинг катта экранларида акс этди ва тантанали равишда қурилиш ишига старт берилди.
Умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ доллари ҳисобида бўлган мазкур лойиҳанинг фойдали иш коэффициенти қарийб 60 фоизни ташкил этади. Бу эса бошқа электр станциялари билан таққослаганда ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради. Лойиҳа реал вақт режимида ҳаво изоляциясига эга очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали Ўзбекистоннинг электр энергетика тармоғига, дастлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал тармоқлар, сўнгра «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг паст кучланишли тақсимловчи тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилади.
Тадбирда Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва «ACWA Power» компанияси умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол электр станциялари бўйича Электр энергиясини сотиб олиш юзасидан келишув имзоланди.
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 20 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Энергетика инвестицион форум доирасида Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси ўртасида Навоий вилоятида қуввати 500 МВтдан 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияси қуриш бўйича келишувга эришилган эди. Сўнгра, 2020 йил 5 мартда Энергетика вазирлиги ва «ACWA Power» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасида қуввати 500–1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш келишуви имзоланди.
Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/267
Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва «ACWA Power» компанияси мутахассислари томонидан мамлакатимизнинг бир қанча ҳудудларида шамол оқими ва йўналишининг даражаси ўрганиб чиқилди. Натижада Бухоро вилоятининг Пешку туманида «Қуввати 500 МВт бўлган Жонкелди шамол электр станциясини қуриш», шунингдек, Ғиждувон туманида «Қуввати 500 МВт бўлган Бош шамол электр станциясини қуриш» деб аталган лойиҳалар қурилиши белгиланди. Шундай қилиб, «ACWA Power Bash wind» МЧЖ ҳамда «ACWA Power Dzhankeldy» МЧЖ лойиҳа компаниялари ташкил қилинди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 миллиард долларни ташкил этади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш углеводород чиқиндиларини 1,6 миллион тоннага қисқартириш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.
Тантанали маросимда, шунингдек, Энергетика вазирлиги ва «ACWA Power» компанияси водород энергиясини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур келишув нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги илмий изланишлар орқали экологияга зиён етказувчи газ чиқиндиларини камайтириш бўйича биринчи қадамлардир. Бу БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси доирасида Париж битимида ҳам таъкидланган.
«ACWA Power» компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган йирик компания ҳисобланади. Компания 2004 йилда Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) рўйхатга олинган ва таъсис этилган бўлиб, ундаги ходимлар сони қарийб 3 500 нафарни ташкил этади. Халқаро ҳамкорлик эса ҳозирги кунда Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-шарқий Осиёнинг 12 та мамлакатларини қамраб олган.
«ACWA Power» компанияси портфели инвестиция қиймати 61,2 миллиард АҚШ долларига тенг, суткасига коммунал хизматлар ва давлат-хусусий ҳамкорлиги моделлари аутсорсинги асосидаги узоқ муддатли офтейкер шартномалари доирасида давлат коммунал ва саноат корхоналари эҳтиёжларини қондириш учун улгуржи етказиб берилаётган 38,7 ГВт электр энергияси ҳамда 5,8 миллион метр куб чучук сув ишлаб чиқарадиган 60 та активни ўз ичига олади.
«ACWA Power» компаниясининг асосий мақсади — истеъмолчиларни арзон электр энергияси ва чучук сув билан таъминлашдан иборат.
Компания шу тариқа жамият ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб боради. У дунёнинг барча минтақаларида ўз фаолияти давом эттирар экан, олий мақсади сифатида инсонлар хавфсизлиги ва меҳнат унумдорлиги қадриятларга таяниб фаолият юритади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарорлари, Ҳукумат топшириқ ва кўрсатмалари, Энергетика вазирлигининг истиқболдаги режаларига мувофиқ Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликни ўз ваколатлари ҳамда мажбуриятлари доирасида давом эттиради.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati
Маълумотномани тайёрлашда Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг материалларидан фойдаланилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ: СИРДАРЁДА БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/481
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/481
ПОСТАНОВЛЕНИЕ ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН: В СЫРДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ БУДЕТ ПОСТРОЕНА НОВАЯ ТЕПЛОВАЯ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯ МОЩНОСТЬЮ 1500 МВт
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/481
«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/521
«YASHIL ENERGIYA»: INVESTITSION LOYIHALAR, RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR, YANGI ISH O‘RINLARI, EKOTIZIM BARQARORLIGI, DAVR TALABI
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/521
ПЕРЕХОД НА «ЗЕЛЕНУЮ» ЭКОНОМИКУ ТРЕБУЕТ И УВЕЛИЧЕНИЯ ОБЪЕМА «ЗЕЛЕНОЙ» ЭНЕРГЕТИКИ
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/521
https://yuz.uz/ru/news/perexod-na-zelenuyu-ekonomiku-trebuet-i-uvelicheniya-obema-zelenoy-energetiki
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ACWA POWER КОМПАНИЯСИ БИЛАН УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 1,2 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ БИТИМ ИМЗОЛАДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/269
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/269
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР СОНИ КЎПАЯДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/530
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/530
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАҚЧИЛЛИГИГА БАРҲАМ БЕРУВЧИ ЛОЙИҲАЛАР ИМЗОЛАНДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/267
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/267
УЗБЕКИСТАН ПОДПИСАЛ ТРИ СОГЛАШЕНИЯ С ACWA POWER
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/267
FM.87.9 — «O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИ ДАСТУРИДА «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/524
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/524
«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» САЛМОҒИНИНГ ОШИБ БОРИШИ: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИГА ҲИССА, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЭКОЛОГИК БАЪЗИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/444
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/444
РОСТ ПОТЕНЦИАЛА «ЗЕЛЕНОЙ ЭНЕРГИИ»: ВКЛАД В УСТОЙЧИВОЕ ЭЛЕКТРОСНАБЖЕНИЕ, НОВЫЕ РАБОЧИЕ МЕСТА, СОВРЕМЕННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ, РЕЩЕНИЯ НЕКОТОРЫХ ЭКОЛОГИЧЕСКИХ ПРОБЛЕМ
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/444
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИНИ ОШИРИШ — ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧЛИ ЖАРАЁН
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/189
http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/189
УВЕЛИЧЕНИЕ ДОЛИ ВОЗОБНОВЛЯЕМОЙ ЭНЕРГИИ — ПОЭТАПНЫЙ ПРОЦЕСС ТРЕБУЮЩИЙ ИНВЕСТИЦИЙ
http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/189
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati