Янгиликлар
«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» САЛМОҒИНИНГ ОШИБ БОРИШИ: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИГА ҲИССА, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЭКОЛОГИК БАЪЗИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
  • 23.07.2020
  • 1034

   Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги,  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида (ягона харидор сифатида) ва Франциянинг «Total Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан инвестицион келишув имзоланган эди. 

 

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

 

   Умумий энергетика тармоғида «яшил энергия» манбаларининг улуши ошиб бориши учун барча имкониятлар мавжудлиги, ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш йўлида  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида қуёш ва шамол электр станциялари бўйича амалга оширилаётган ишлар «2019 йил сарҳисоби» рукнида алоҳида эътироф этилган эди.

 

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

 

   Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли қарорига мувофиқ 2030 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларнинг улушини 25% га етказиш кўрсатиб ўтилган. Ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич 10% атрофида ва йил сайин унинг салмоғи ошиб бормоқда.

 

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

   Яқинда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон-24» телеканали «Ахборот 24» дастурида Франциянинг «Total Eren» компанияси вице-президенти Фабиен Демол хонимнинг қайта тикланувчи энергия манбалари юзасидан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусидаги баёноти эълон қилинди. Эътиборингизга мазкур видеолавҳани ҳавола этамиз.

 

 

 

#uzbekiston24

 

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>