Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ACWA POWER КОМПАНИЯСИ БИЛАН УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 1,2 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ БИТИМ ИМЗОЛАДИ
  • 09.03.2020
  • 1082

     Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзолади.

     Бу ҳақда «Ўзбекистон-24» телеканали лавҳасини томоша қилишингиз мумкин. Лавҳа телеканал мухбири Олима Ҳамроева, тасвирчи Тўлқин Иноғомовлар томонидан тайёрланган.

     – Ўзбекистон электр энергетика соҳасида алоҳида аҳамият касб этадиган битим имзоланди. ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар мамлакатимиз аҳолисини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов.

     Маълумот ўрнида: Hyatt Regency меҳмонхонасидаги тантанали маросимда Энергетика вазирлиги томонидан яна иккита инвестицион лойиҳалар имзоланди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>