Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР СОНИ КЎПАЯДИ
  • 09.10.2020
  • 2649

   Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон-24» телеканали «ФАКТ» дастурида Ўзбекистон энергетика тизими, хусусан электр энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида лавҳа эфирга узатилди.

 

 

   Дастур лавҳасидаги «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Ф.Қурбонов интервьюсида  қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестицион лойиҳаларнинг амалиётдаги ҳолати юзасидан маълумотлар берилган бўлса, Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси мутахассислари ушбу лойиҳаларнинг смета ҳужжатларини қандай тайёрлаётгани иш жараёнлари акс эттирилган.

 

© «Ўзбекистон-24» телеканали «ФАКТ» дастури, мухбир Дилрабо Муҳаммадюсупова

 

   Охирги 3 йилда «яшил энергия», «муқобил энергия» деб таърифланувчи фотоэлектрстанциялари ҳамда шамол генераторларини қуриш бўйича хабар-янгиликлар тез-тез қулоғингизга чалиниб қолди. Ҳукумат қарорларига асосан Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини 2030 йилгача 25–30 фоизгача ошириши стратегик режаси ҳақидаги эшитган-ўқиган бўлишингиз мумкин.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли қарорининг 1-сонли иловасида 2030 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларнинг улушини 25% га етказиш кўрсатиб ўтилган.

   Келинг, аввал муқобил (алтернатив) ёки қайта тикланувчи энергия («яшил энергия») нима эканлиги билан танишиб олсак...

    2019 йил 16 апрелда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида (2019 йил 21 май, ЎРҚ-539-сон) унга қуйидагича таъриф берилади:

    қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси.

   Хуллас, «яшил энергия»нинг асосида Ер юзидаги ҳаёт манбаи бўлган Қуёш ётибди. Шамол ҳам, сувнинг табиатда эркин айланиши ва бошқа иқлим шароити билан боғлиқ жараёнларнинг барчаси галлактикамизнинг марказий сайёраси — Қуёшнинг фаоллиги ҳисобига амалга ошади. У қайта ишлангани учун «қайта тикланувчи» деб, экологияга деярли зарари бўлмагани учун «яшил энергия» деб таърифланади ва, юқорида таъкидланганидек, бугунги кунда Ер юзида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам асосий ишлаб чиқариш нефть маҳсулотлари эвазига бўлгани учун унга «муқобил» мақоми берилган.

   Хўш, қайта тикланувчи энергия салмоғини ошириш бўйича Ўзбекистонда қандай ислоҳотлар, аниқроқ айтганда, қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

   Батафсил манба: «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ

   http://uzbekistonmet.uz/uz/ 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>