Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига таяниб хабар берди.
Бугун, 2021 йил 17 апрель соат 15:24да Марказий Осиё Бирлашган энерготизимида Қозоғистон ва Қирғизистон энерготизимларини боғловчи 500 кВ кучланишга эга Л–514 электр тармоғи (“Чу” ҳамда “Фрунзе” подстанцияларини боғловчи) носозлик туфайли фавқулодда ўчди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Миллий диспетчерлик маркази (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717) маълумотларига таяниб хабар беради:
Барчамизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан барча соҳаларга янгича ёндашувлар жорий қилинмоқда. Хусусан, жойларда "маҳаллабай" ишлаш тизими ташкил этилиб, Маҳалла фуқаролари йиғини фаолиятини мувофиқлаштиришга турли ташкилот ва корхоналар ўзларининг бевосита кўмакларини бериб келмоқдалар.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали Қорақалпоғистон Республикасида вилоятида яшовчи аҳоли, фаолият юритаётган саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, умуман олганда, халқ хўжалигининг барча соҳалари ҳамда истеъмолчиларини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали Навоий вилоятида яшовчи аҳоли, фаолият юритаётган саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, умуман олганда, халқ хўжалигининг барча соҳалари ҳамда истеъмолчиларини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги Янги ҳаёт қишлоғи ҳудудида жойлашган “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли “Ўзгариш” подстанциясида, “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” номли инвестиция лойиҳаси доирасида, қуввати 200 МВАли автотрансформаторни янги — 250 МВА қувватга эга автотрансформаторига алмаштириш ишлари якунланди. Лойиҳа доирасида ўрнатилган юқори қувватли автотрансформатор замонавий микропроцессорли релели ҳимоя шкафлари билан таъминланган ҳолда ишга туширилди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси Навоий вилояти Кармана туманида 283 гектар майдонда 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини қурмоқда. Лойиҳа қиймати – 110 млн доллар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш ҳамда “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалиётга тадбиқ этиш доирасида,
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизнинг барча вилоятларида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида улкан қурилиш-монтаж ишлари, модернизация-реконструкция дастури асосидаги бир қанча амалиётлар бажариб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4937-сонли қарорига мувофиқ энергетика тизимидаги объектларни модернизация қилиш ва янги курилаётган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.
Айни пайтда Қибрай туманида жойлашган «Энергетиклар сиҳатгоҳи»да Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сонли қарори ижросини таъминлаш, хусусан давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида “Сурхон” ва “Ғузор” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди.
Маълумки айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида давлат кафолати остида жалб қилинаётган ташқи қарзлар асосида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан кўплаб муҳокамалар кузатилади. Ушбу лойиҳалар доирасида ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш борасида маблағларнинг сарфланиши ва лойиҳалар натижадорлиги тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда «Иннопром–2021» халқаро саноат кўргазмасининг иккинчи иш куни ўз ишини давом эттирмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда ўтказилаётган “Инно Пром” саноат кўргазмасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Аниқроғи, мулоқот майдончасидаги музокаралардан сўнг хорижий ҳамкорлар билан бир нечта битим ва келишувларга эришилмоқда.
Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станциясини (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди. Шунингдек, маросим давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.
Бугун, 2021 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ меҳнат жамоаси видео-конференцияси бўлиб ўтди. Видео-конференцияда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси аъзолари, Жамият тасарруфидаги 22 филиал ва таркибий бўлинмалардан сайланган 42 нафар делегатлар, иш берувчи вакилларидан Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Таштанова, Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти С.Ғуломов, Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси О.Воҳидов ва Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси А.Маматовлар иштирок этишди.
Бугун, 5 апрель куни «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида икки кун давом этадиган «Иннопром֪–2021» халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Айни пайтда кўргазманинг очилиш маросими ва мулоқотлар майдончасида ҳамкорлик учрашувлари бўлиб ўтмоқда.