

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан юқори кучланишли электр тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Ховос туманидаги 500 кВ кучланишли «Л-521», 220 кВ кучланишли "Л-20 Г-1", «Л-Зарбдор» ва 110 кВ кучланишли «Л-Ғалаба-1» ҳаво электр узатиш линияларида, шунингдек, Сайхунобод туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Сайхун» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли «Л-НС-3» ҳаво электр узатиш линиясида режалаштирилган техник таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Жумладан, юқори кучланишли таянч устунларига қушлар қўнишининг олдини олиш учун ўнатилган мосламалар (ППЗ) таъмирланди ва қўшимча янги мосламалар ўрнатилди.
⇒ Шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!
https://t.me/SirdaryoMET_Axborot