
220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясининг 110 кВ Л-Ф-К-1 бўлинмасида В-110 ўчиргичини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Тақсимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруффидаги подстанциялардаги захирага чиқарилган трансформаторлар ортиқча юклама билан ишлаётган подстанциялардаги трансформаторлар ўрнига алмаштирилди.

110/6 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқда

500 кВ Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғи таянчлари оралиғида тўпланиб қолган қум уюмларини суриш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг тасарруфидаги Янгиер шаҳрида жойлашган 220/35/10 кВ кучланишли «Янгиер» подстанциясида 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЗРУ-10 кВ)нинг монтаж ишлари якунланди.

Бугун соат 00:50 да Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВ кучланишли "ДОК" подстанциясидаги 6 кВ кучланишли кабель тармоғида (тақсимловчи тармоқлар тасарруфидаги) чақнаш (қисқа туташув) содир бўлган.

500 кВ кучланишли Л-527 ҳаво электр узатиш тармоғининг Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида, яъни электр узатиш ҳаво тармоғи муҳофаза зонаси ҳудудида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда куз-қиш мавсуми электр таъминотини барқарор ва ишончли ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Подстанциялардаги электр қурилмалари ва жиҳозларининг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Суюлтирилган газ табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчи аҳолини энергия манбаи билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис, уни ўз вақтида, хавфсиз ва барқарор етказиб бериш одамларнинг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ҳамда ҳудудлардаги маиший шароитлар билан бевосита боғлиқ.

110/35/10 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида Т-1 трансформаторининг 110 кВ кучланишли киритгичи (ВВОД) алмаштирилмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Косонсой устачилик бўлаги мутахассислари томонидан электр тармоқлари ва подстанция қурилмаларининг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Сизларни, аввало, халқимиз ҳаёти ва юртимиз иқтисодиёти учун ниҳоятда муҳим бўлган соҳада меҳнат қилаётган барча фидойи инсонларни касб байрамингиз — Нефть ва газ саноати ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров 500 кВ Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғида олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишди.

Бугун соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Акциядорлик жамияти раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ҳар ҳафта шанба кунги спорт тадбири ёз мавсумигаги танаффусдан сўнг яна старт олди.

Аввал хабар берганимиздек, сумо вақтда 220/110/35/6 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясида янги ўрнатилган 6 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилмасидан Т-4 трансформаторига шиналар тизимини тортиш учун модернизация ва реконструкция дастури асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг тасарруфидаги подстанцияларда электр қурилмаларининг техник ҳолатини барқарор сақлаш, ишончлилигини ошириш ҳамда электр энергиясини узатиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси раҳбарлигида подстанциялар хизмати Ғузор гуруҳи тезкор ходимлари учун техник ўқиш ташкил этилди. Ўқиш давомида қуйидаги масалалар бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди:

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Л-525 линияси таянчларининг остки қисми тозаланиб, коррозияга қарш бўёқ тортилди. Шунингдек, Л-525, Л-ПУЗ ва Л-ФС электр узатиш ҳаво тармоқларидаги таянч рақамлари янгиланди. Л-525 линияси эса кўрикдан ўтказилди.

Эксплуатация ходимларининг малака даражасини ошириш ва иш жараёнида оперативлик ҳамда аниқликни таъминлаш мақсадида бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.