
❗️ ЖАВОБ: Ҳозир фақат тармоқда носозлик бўлгандагина электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётган вақтда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун. Энергия танқислиги муаммосига эса тамомила барҳам берилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясининг ўртача 30 фоизи қайта тикланувчи ("яшил энергетика") энергия манбаларидан олинмоқда.

❗️Жавоб: Энг аввало молиявий ва ташкилий имкониятлардан келиб чиқиб оила лойиҳасининг ҳисоб-китоби (режаси) чамалаб кўрилиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун ўрнатувчи (сервис кўрсатувчи) тадбиркорларни тўғри танлаш ва улар ёрдамида таклифларни ўрганиб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

❗️Жавоб: Истеъмол маданиятига зид бўлган бу ҳолат электр қурилмаларининг зўриқиб ишлаши, ортиқча юклама оқибатида электр ускуналарида носозлик пайдо бўлишига, бунинг оқибатида эса носозлик тиклангунга қадар таъминотдан бебаҳра қолишга сабаб бўлиши мумкин.

❗️Жавоб: Йўқ, асло! Фойдаланмай турган пайти ўчириб қўйиш кифоя...

ЖАВОБ: Электр энергетика тизимида маълум сабабларга кўра электр энергияси тақчиллиги бўлса (носозликлар сабаб, ишлаб чиқариш жараёнига ёқилғи етмаслиги сабаб ёки бошқа сабаблар)...

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро! Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси kadr_nes@uzbekistonmet.uz электрон почтасига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

ЖАВОБ: Ҳурматли фуқаро, Энергетика вазирлиги билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

ЖАВОБ:Табиий ва суюлтирилган газ етказиб берувчи билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ. Веб-сайт: https://hududgaz.uz/

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35-110-220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.