Қонунчилик ҳужжатлари
Норматив ҳужжатлар
  • 11.10.2023
  • 4085

ИДОРАВИЙ АЛОҚА МАРКАЗИ (ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАСҲКИЛ ЭТИСҲ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ


“ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ”НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА “ЎЗБЕКИСТОН МЭТ” АЖНИНГ БУЙРУҒИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

 ❗️Ҳурматли ҳамкасблар, Жамиятнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ (242-сонли, 2022 йил 25 октябрь) “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгилаш, уларни ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан ва юксак касбий даражада бажариши мақсадида ишлаб чиқарилган.
 
   Акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти юритаётган барча ишчи-ходимлар ушбу ички локал ҳужжат билан яна бир бор танишиб чиқишини сўраймиз.

   Батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34

✍️ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси


«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ, БЛОГЕРЛАР, ВЕБ-САЙТЛАР, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ВА БОШҚА АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ, ИНТЕРВЬЮ БЕРИШ, ЧИҚИШЛАР ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

   Ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июнь кунидаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида” ЎРҚ-547-сонли Қонунига асосан, шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш, шунингдек ёлғон маълумотлар тарқалишини олдини олиш, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) раҳбарияти ва ходимларининг шахсий обрўсини сақлаш ва маъсулиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

   Ушбу Низом 1997 йил 24 апрелдаги 400-I-сон «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни; Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган 2007 йил  15 январдаги ЎРҚ-78-сон «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 125-сонли қарори асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг барча филиал, бошқарма, бўлим ва хизматларига жорий этиладиган Ахборот хавфсизлиги қоидаларининг (кейинги ўринларда - Низом) мазмун-моҳияти, ишчи-ходимларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги асосларини белгилаб беради.
   Ушбу Низомда санаб ўтиладиган тартиб-қоидалар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда – «Ўзбекистон МЭТ» АЖ) амалдаги қонунчилик асосида, халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ички амалиёт ҳужжати бўлиб, унга Иш берувчи, яъни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ билан меҳнат шартномаси имзолаган барча ишчи-ходимлар амал қилиши шарт.


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг ахлоқ кодекси


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг 2019 йил 19 ноябрдаги «Электр энергетикада тезкор-диспетчерлик бошқарув қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 1-сон буйруғи


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги «Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2127-4-сон қарори


Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 3 октябрдаги «Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни ўзбекистон республикаси президенти администранияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самаралорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 3187-сон буйруғи


Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 14 июлдаги «Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 2871-1-сон буйруғи


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 28 январдаги «Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 2756-сон буйруғи


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 29 июндаги «Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2127-1-сон қарори


 

>