Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен электр энергетика йўналишида таҳсил оламан. Ҳозирда 2-курсман. МЭТга (магистрал электр тармоқларига) ишга кириш ниятим бор. Менда нимам бўлса (масалан, тил сертификати) МEТ мени ишга дарҳол олиб қолади? Олий таълимни энди битириб борган кадрлар қандай қилиб 3 йил стаж тўплайди?
Мурожаат мазмуни: Фарғона вилояти Қўштепа тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, Қўштепа тумани Каттаболтакўл қишлоғи, Ёшлик кўчаси 234-уй ёнидаги маҳаллада ёғоч столбаларни бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман.
Мурожаат мазмуни: «Next construction» масъулияти чекланган жамияти, Сизга ушбу оркали шуни маълум киладики, Жамиятимизнинг 344483-сонли электр энергияси ташкилоти билан тузилган шартномаси мавжуд.
Мурожаат мазмуни: Хоразм вилояти, Гурлан туманида аукционга чиқарилиши керак бўлган бўш ер учаскаларини туман мутасадди ташкилотлар томонидан асоссиз равишда рад қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мурожаат мазмуни: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласининг чекка ҳудудида 30 хўжалик яшаймиз.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Тармоққа янги уланишим керак. Шу вақтгача уланмаган уй. Шунга тармоқга уланиш учун сарфланадиган маблағлар тўғрисида маълумот олмоқчиман.