

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги электр таъминотида кузатилган узилишлар юзасидан тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Тошкент шаҳрида жойлашган 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясини электр энергияси билан таъминловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш линияси фавқулодда очиб қисқа муддатда қайта уланди.
Мазкур ҳолат юзасидан филиалнинг тезкор бригадалари томонидан зудлик билан зарур чоралар кўрилиб, қисқа муддат ичида электр энергияси таъминоти тўлиқ қайта тикланди.
Айни вақтда барча истеъмолчилар электр энергияси тўлиқ тикланган ва барқарор режимда таъминланмоқда.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда фойдаланувчилардан тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотларга ишонмасликни, расмий ахборот манбаларида эълон қилинаётган хабарларга таянишни сўраймиз.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ