Компания ҳақида
Қисқача маълумот
  • 24.06.2022
  • 7204

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Асосий электр тармоқлари чизма-харитаси

 

  Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

 

  Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 90 та подстанция ва 12 250 км дан ортиқ 220-500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш линиялари мавжуд. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

  

Юридик манзил:Тошкент шаҳри, 100084, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй

Телефон: +998 71-236-6035 (Ахборот хизмати)

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz

Telegram

Facebook

Twitter

Instagram

Utube

Youtube

Odnoklassniki

>