2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Бинони коммуникация тармоқларига улаш босқичи келган. Лойиҳани электр энергияси билан таъминлаш учун 9500 кВт∙соат энергия талаб қилинади...»
  • 24.03.2026
  • 8

Мурожаат эгаси: И.Б.Хамдамов, «PLATINUM METAL INDUSTRY» МЧЖ директори

Электрон почта: solehzajniev@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига

«PLATINUM METAL INDUSTRY» МЧЖ томонидан «Ургут» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) Нуробод тумани “Сазаған” массивида йиллик қуввати 200 минг тонна бўлган арматура ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. (ЭИЗ га аъзолик гувохномаси тақдим этилади).

Бугунги кунда лойиҳа бўйича қурилиш ишлари якунланиб, бинони коммуникация тармоқларига улаш босқичи келган.

Лойиҳани электр энергияси билан таъминлаш учун 9500 кВт∙соат энергия талаб қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан лойихани электр энергияси билан таъминлаш учун (9500 кВт∙соат) “Сазаған” подстанциясига уланиш бўйича техник шарт беришингизни илтимос қиламан.


И.Б. Хамдамов, «PLATINUM METAL INDUSTRY» МЧЖ директори

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли «PLATINUM METAL INDUSTRY» МЧЖ директори И.Б. Хамдамов, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сонли қарорининг  2-боб, 2-параграфида Магистрал электр тармоқларига уланмоқчи бўлган фойдаланувчи юридик шахслар Узатиш тизимига уланиш учун талабнома киритиши кўрсатиб ўтилган.
 
⚡️ Мазкур талабноманинг намунавий кўриниши қуйидагича: Расмий веб сайтга ҳавола https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7480

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 338 сон қарорига асосан “Узатиш тизимига уланиш” учун талабнома НАМУНАСИ: Расмий веб сайтга ҳавола https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uploads/dc2bfc05-0967-9b0e-5b00-5ff42134ac2e_media_.pdf

Тармоққа уланиш: Расмий веб сайтга ҳавола https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8410  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati