2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Сиздан 110/35/6 кВ кучланишли «Оҳангарон» подстанциясидан қўшимча қувват олишга тегишли рухсатнома ёки қўшимча техник шартлар беришингизни сўрайман...»
  • 13.10.2026
  • 49

Мурожаат эгаси: З.М.Эркабаев. «SAM MIX FEED» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

 

Электрон почта: abdusalomovshuxrat0415@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Пиров кўчаси, «Ангрен» ГСС ҳудуди, СТИР 3122324686, Банк коди 10910.

2026 йил 22 сентябрь санаси

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари В. Муродовга

“SAM MIX FEED” МЧЖ электр таъминоти учун 2026 йил 12 январда “Delta Storage And Logistic” МЧЖ томонидан 1600 кВ қувватга 02/26-сон билан техник шартлар берилган.

 

Ушбу техник шартлар 2026 йил 26 майда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали томонидан 1599 кВ қувватга 27415233687-сонли техник шартлар билан келишилган.

Сиздан 110/35/6 кВ кучланишли «Оҳангарон» подстанциясидан қўшимча қувват олишга тегишли рухсатнома ёки қўшимча техник шартлар беришингизни сўрайман.

Иловалар:

“ Delta Storage And Logistic” МЧЖ томонидан 2026 йил 12 январда берилган 02/26-сонли техник шартлар.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали томонидан 2026 йил 26 майда берилган 27415233687-сонли техник шартлар.

“SAM MIX FEED” МЧЖ раҳбари З.М.Эркабоев


Мурожаатга жавоб: Ҳурматли З.М.Эркабаев. «SAM MIX FEED» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

 

Сизнинг “SAM MIX FEED” МЧЖ электр таъминоти учун 10/35/6 кВ «Оҳангарон» подстанциясидан қўшимча қувват олишга тегишли рухсатнома ёки қўшимча техник шартлар бериш юзасидан йўллаган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.

Сиз томондан мурожаатда кўрсатиб ўтилган иловалар “Delta Storage And Logistic” МЧЖ томонидан 2026 йил 12 январда берилган 02/26-сонли техник шартлар, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали томонидан 2026 йил 26 майда берилган 27415233687-сонли техник шартлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ расмий веб сайтига (унга бириктирилган махсус платформага — https://portal.uzbekistonmet.uz/login.html) юборилмаган.

 

Объектни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги подстанцияларнинг 6-10 кВ томонига уланиши назарда тутилса, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 338-сон қарори билан тасдиқланган “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари”нинг III бўлими талабларига мувофиқ Фойдаланувчи томонидан “Узатиш тизимига уланиш” учун талабнома (илова қилинади) киритилиши лозим. Шундан сўнг Узатиш тизими оператори томонидан тегишли тартибда техник шартлар тақдим қилинади.

 

Шунингдек, объектни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги подстанцияларнинг 35 кВ ва ундан юқори тарафига ёки 35-220 кВли электр узатиш тармоқларига уланиш кўзда тутилса? “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари”нинг III бўлими “Уланиш қоидалари” талабларига мувофиқ, қувdати 1 МВтдан катта бўлган объектни узатиш тизимига улаш юзасидан ихтисослашган лойиҳа ташкилотини жалб қилган ҳолда “Тармоққа уланиш тадқиқоти”ни ўтказиб, объектнинг “Ташқи электр таъминоти схемаси” ҳисоботи ишлаб чиқилиши, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Марказий диспетчерлик хизмати» давлат унитар корхонасига келишиш учун тақдим этилиши ҳамда ушбу ҳисобот келишилгандан сўнг фойдаланувчи томонидан танланган энг мақбул уланиш варианти бўйича техник шартлар берилиши белгиланган.

 

Батафсил расмий хат таркибида тақдим этилган.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati