2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муҳофаза майдонидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги тушунтиришлар ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас
  • 05.02.2026
  • 87

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдони билан боғлиқ масалаларга расмий изоҳи.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ фуқаролари номидан ёзилган pm.gov.uz сайти орқали йўллаган бир нечна мазмунан бир-бирини такрорловчи мурожаатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 19 декабрдаги 01-02-18/5209-сонли хати фуқаролардан тушган мурожаатга жавобан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этган ҳолда шакллантирилиб юборилган.

Мазкур хатда, шунингдек, 2025–2026 йилларда мурожаатларга жавобан юборилган хатларда ҳам, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” ҳамда амалдаги “Электр қурилмалининг тузилиши қоидалари”га мувофиқ мавжуд тармоқлар муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланиш тартиби бўйича талаблардан кўчирмалар келтирилган бўлиб, хат мазмунида берилган тушунтиришлар ерга (ер майдонига) бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас.

Шу билан бирга, жавоб хатларида келтирилган талаб ва тартиблар асословчи қоидаларнинг амал қилиш муддатларида ўз кучини йўқотмайди.

Юқорида келтирилган қоидалар талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча жисмоний ва юридик шахсларга бир хил татбиқ этилади.

Электр узатиш ҳаво тармоғи муҳофаза майдонининг таянч учун доимий фойдаланишга ажратилган ердан ташқари ҳудуд «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти эгалигига кирмайди. Бироқ, муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланишда, амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда назорат юритади ҳамда қоида бузилиши ҳолатлари бўйича ўз ваколати доирасида, қонунда белгиланган тартибда чора кўриши мумкин.

Бошқача айтганда, электр узатиш ҳаво тармоқлари учун доимий фойдаланишга ажратилган ер деб фақат таянчлар тагидаги таркибий қисмдан ташқи томонга суғорилмайдиган ва ишлов берилмайдиган ерлар учун 1 метр, суғориладиган ерларда 1,5 метр масофадаги майдон ҳисобланади. Кўрилаётган ҳудудда тармоқ муҳофаза майдонидаги қолган ерлар шу тармоққа эгалик қилувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мулки ёки доимий фойдаланиш учун ажратилган ери деб ҳисобланмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мавжуд ерларни, шу жумладан, электр хўжалиги объектларининг муҳофаза майдонидаги ўзига тегишли бўлмаган ерларни бирор бир жисмоний ёки юридик шахсга бириктириш ваколатига эга эмас. Шунингдек, ердан фойдаланишни белгиловчи ташкилот ишининг назоратини юритиш ҳуқуқига эга эмас.

Бироқ, муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланишда, юқорида келтирилган меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда назорат юритади ҳамда қоида бузилиши ҳолатлари бўйича ўз ваколати доирасида, қонунда белгиланган тартибда чора кўриши мумкин.

2025 йил охири ва 2026 йилнинг бошида Акциядорлик жамиятига Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи билан боғлиқ барча мурожаат ва сўровларга тегишли тартибда жавоб берилган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан «Халқ сўзи» газетаси таҳририятининг “Халқ сўзи Онлайн” YouTube платформасида эълон қилинган: “Дарахт экканимиз учун терговга чақирилдик” (“ОДАМЛАРНИ ҚЎРҚИТМАСИН”) https://www.youtube.com/watch?v=NDj6bcLlgCE ҳамда Халққа ультиматум: дарахтлар кесилади ёки... (“ҚУРИЛИШМИ ЁКИ ҚИРИЛИШ”) https://www.youtube.com/watch?v=qvY4z9vM1KA номли журналистик суриштирув юзасидан расмий ижоҳ берилган.

Телеграм мессенжерида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/48772

Веб-сайт саҳифаларида: https://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8072

Бундан ташқари, “MODEREN GREEN SERVISE” МЧЖ директори Содиқзода Муҳаммаджон Марибжон ўғли, мурожаатчи Н.Маматахунов, Н.Хикматов, Б.Расулов ва бошқаларга тегишли тартибда жавоб бериб, тушунтириш берилган.

Батафсил маълумотлар расмий веб-сайтнинг «Келиб тушган мурожаатлар» саҳифаларида эълон қилинган, «Мурожаатлар статистикаси» ҳисоботларида тегишли тартибда қайд этилган.

https://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/2584

https://uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/23

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Телеграм: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Инстаграм:  https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Твиттер: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Одноклассники: https://ok.ru/group/61026265792660

Utube:  https://utube.uz/ru/users/7208

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

‖ ВИДEОДАРС ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ:

https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

‖ Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz    

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545

«Онлайн резюме»: https://www.uzbekistonmet.uz/oz/appeal/resume

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати