
Мурожаат эгаси: Юсупов Турдиалижон Турсунмурадович
Электрон почта: turdializhon.yusupov@mail.ru
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Энергетика вазирлигида 2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, тегишли жамиятлар мутахассис-вакилларидан тузилган штабга юборилганман.
Мавсум якунида, Энергетика вазири, Штабнинг самарали иш юритганлиги сабабли жамиятлар раҳбарларига штаб аъзоларини номма-ном кўрсатиб, олаётган ойлик маошини икки баробар миқдорида тақдирланиши ва бажарилгани ҳақида Энергетика вазирлигига маълумот юбориш топшириғини берган. Лекин менга юқорида кўрсатиб ўтилган пул мукофоти «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан берилмаган.
Шу сабабли, юқорида кўрсатиб ўтилган пул мукофотини менга нима сабабдан берилмагани ва Ўзбекистон Энергетика вазирлигига қандай жавоб хати юборилганлиги ҳақида маълумот беришингизни сўрайман.
Турдиалижон Юсупов
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли Турдиалижон Юсупов, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.
Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича:
Юсупов Турдиалижон
Турсунмурадовичга
turdializhon.yusupov@mail.ru
Электрон мурожаат бўйича
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Сизнинг 2026 йил 20 январдаги “Ўзбекистон МEТ” АЖнинг веб-сайти орқали юборилган мурожаат-хатингизни ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ҳамда Жамият томонидан имзоланган Жамоа шартномасига асосан, 2024 йил 20 мартдаги 62-сонли бйруғига асосан (Жамиятининг молиявий ҳолатини инобатга олиб) бир лавозим маоши миқдорида мукофотланганлигизни ҳамда Жамиятнинг 2024 йил 28 мартдаги 01-05-30/1531-сонли хати Энергетика вазирлигига маълумот тақдим этилганини маълум қилади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати