2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг “Chanszyan” атом электр станциясига ташриф буюрди
  • 25.11.2026
  • 26

Ўзбекистон Энергетика вазири Шерзод Ходжаев бошчилигидаги делегация Хитойнинг Хайнан оролида жойлашган “Chanszyan” атом электр станциясига ташриф буюрди.
 
Ташриф доирасида станция раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, Хитойнинг миллий атом энергетикаси технологиялари, жумладан, “Hualong One” реактори ҳамда дунёдаги биринчи тижорат мақсадларига мўлжалланган кичик модулли реактор (ACP100) лойиҳаси билан танишилди.
 
Шунингдек, делегация аъзолари станциянинг бошқарув пультида бўлдилар. У ерда энергоблокларни бошқариш, технологик жараёнларни назорат қилиш ҳамда ядровий хавфсизликни таъминлаш тизимлари намойиш этилди.
 
Учрашувда атом энергетикаси соҳасида Хитойнинг илғор технологияларидан фойдаланиш, атом электр станцияларини хавфсиз эксплуатация қилиш, тажриба алмашиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/21846

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати