

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан электр узатиш тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган чақмоқ таъсирининг олдини олиш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида Л-М-А электр узатиш ҳаво линиясига чақмоққа қарши ҳимоя мосламасини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар электр узатиш линияларининг чақмоқ чақиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган авариявий узилишлардан ҳимоялаш, ускуналар ишончлилигини ошириш ва электр энергияси узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ишончли электр таъминоти — барқарор тараққиёт гарови!
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ