Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР! Эслатиб ўтамиз, муҳофаза зоналарида тақиқланган ишлар, жумладан ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарлик мавжуд. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида икки буюк аждодларимиз: Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур адабий меросига эҳтиром” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
«Ўзбекистон» радиоканалининг «Жараён» дастурида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2025 йил 13 январдаги 07-15-1-сонли топшириғига асосан вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Акциядорлик жамиятининг 2024 йилги фаолияти юзасидан эълон қилган «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ҳисобот-маълумотномалар якунланганини маълум қилади.
Бугун, 9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 584 йиллиги нишонланадиган сана.
Йиғилишда, Бош прокуратура масъул ходими, тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, ИИБ, Департамент бўлим бошлиқлари, Ўзэнергоинспекция, таъминот корхоналарининг вилоят ва бўлим раҳбарлари, шаҳар (туман) ҳокимларининг ўринбосарлари қатнашди.
2025 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти иштирокида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бозорини яратиш босқичлари ва “Марказий Осиё бўйича минтақавий энергетика бозорларини интеграция қилиш ва ривожлантириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан магистрал электр тармоқларини ва подстанцияларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича халқаро молия институтларининг (Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки) узоқ муддатли ва имтиёзли кредит маблағлари ҳамда Акциядорлик жамиятининг маблағлари ҳисобидан кўплаб янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди. Жонли эфирга узатилган навбатдаги мулоқотда «яшил энергетика» ва «яшил иқтисодиёт» тушунчаларига оид ислоҳотлар самараси ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилди.
Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармасида 11 нафар ходим меҳнат фаолияти олиб боради. Бошқарма ўз фаолиятини Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган иш режаси асосида олиб боради.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил январь-декабрь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали транспортировка қилинган электр энергияси миқдори жами 74 млрд. кВт•соатни ташкил этди (режа 100 фоизга бажарилди). 2023 йилга нисбатан ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил этди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси таркибида: Электр тармоқларини экспулатация қилиш бошқармаси, Электр тармоқларига уланиш шуъбаси ва Эксплуатацияга қабул қилиш шуъбаси фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Магистрал тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш мақсадида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанцияларида модернизация ва реконструкция ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу борада декабрь ва январь ойларида ўтган йиғилишларда катта вазифалар белгиланган эди. Давлатимиз раҳбари “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади” дея таъкидлади.
⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.