2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БОШҚАРУВ РАИСИ КУБОГИ: Мини футбол бўйича спорт мусобақаларининг якуний босқичи бошланмоқда
  • 13.11.2026
  • 6

Аввал хабар берганимиздек, кеча ва бугун (12–13 ноябрь) кунлари Термиз шаҳрида жойлашган «Термиз марвариди» сиҳатгоҳида жойлашган энергетиклар «Сурхон аренаси» спорт мажмуида мини футбол спорт тури бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Бошқарув раиси кубоги» спорт мусобақаларининг якуний босқичи ўйинларини бошлашмоқда.

Мусобақада иштирок этувчи 17 та жамоа қуръа ташлаҳс йўли билан А, Б, С ва Д гуруҳларга тақсимланган эди. Бугун 8 та жамоа ўзаро баҳс бойлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-421-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинади.

https://www.youtube.com/

▪️ Спорт — соғлом турмуш тарзи!

▪️ Спорт мусобақалари — соғлом баҳсларда мустаҳкамланадиган бирдамлик!

▪️ Магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи персоналнинг бошқа энергетика йўналишидаги мутахассисларга қўйиладиган талаблар каби касб маҳорати юқори билим-малака эгалиги ва жисмоний чиниққан бўлиш муҳим аҳамият касб этади.


Спорт мусобақаси доирасида Сурхондарё вилоятининг диққатга сазовор масканларига саёҳат — ички туризм тадбири ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилиш ҳам режалаштирилган.

Facebook♦Инстаграм♦YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати