2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр ускуналарининг ишончли ишлаши — барқарор электр таъминоти гарови!
  • 11.11.2026
  • 29

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Бойсун туманидаги 110/10 кВ кучланишли “Сайроб” подстанциясида электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида режали профилактика ишлари амалга оширилди.

Хусусан, КРУН-10 кВ қурилмасининг сув ўтказиши мумкин бўлган қисмлари синчковлик билан кўздан кечирилиб, намлик киришининг олдини олиш мақсадида герметиклаш ишлари бажарилди.

Бундай профилактик тадбирлар электр қурилмаларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Ҳар бир пухта бажарилган иш — узлуксиз электр таъминоти сари муҳим қадам! 

Янгиликларни кузатиб боринг: “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали МАТБУОТ ХИЗМАТИ