

Электр энергетика объектларининг техник ҳолати билан бир қаторда, уларнинг ташқи кўриниши, озодалиги ва эстетик жиҳатдан намунали бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Нурота» подстанциясида навбатдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, подстанциянинг 35 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) ҳудудида жойлашган металл конструкциялар ва тегишли ускуналарнинг ташқи кўринишини яхшилаш, уларни ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялаш ҳамда ҳудуднинг озода ва тартибли ҳолатини таъминлаш мақсадида бўёқлаш ишлари бажарилди.
Ободонлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари филиал тасарруфидаги электр энергетика объектларида изчил давом эттирилмоқда.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ