2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғида тепловизор кўриги ўтказилди
  • 12.11.2026
  • 6

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли Л-503 ҳаво электр узатиш тармоғида тепловизор ёрдамида кўрик ишлари амалга оширилди.

Кўрикдан асосий мақсад — электр узатиш тармоғи элементларида юзага келиши мумкин бўлган ортиқча қизиш ҳолатларини аниқлаш, контакт бирикмаларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳамда эҳтимолий носозликларнинг олдини олишдан иборат. 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ