2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Тун-у кун давом этаётган назорат: мақсад — узлуксиз электр таъминоти!
  • 12.11.2026
  • 12

Куз-қиш мавсумини беталафот ва барқарор ўтказиш, электр таъминотида узилишларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Фарғона” подстанциясида тунги назорат кўриги ўтказилди. 

  Кўрик давомида электр қурилмаларининг техник ҳолати, уларнинг белгиланган иш режимида фаолият юритиши ҳамда навбатчи ходимларнинг хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши эътибор марказида бўлди.

  Бундай тунги кўриклар юзага келиши мумкин бўлган носозликларни барвақт аниқлаш, авариявий ўчишларнинг олдини олиш ва электр таъминоти ишончлилигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ