

Бойсун туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Олмазор” подстанциясида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида таъмирлаш-профилактика ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 10 кВ кучланишли 3-4-10-фидерларда аниқланган носозликлар бартараф этилиб, мойли ўчиргичларнинг мойлари тўлиқ алмаштирилди.
Бундай техник тадбирлар электр қурилмаларининг ишончли ишлашини мустаҳкамлаш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ