Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергияси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Қашқадарё вилоятида ҳамма тармоқлар бўйича салоҳият юқори. Саноат учун зарур хомашё ресурслари, хизмат кўрсатиш учун инфратузилма, қишлоқ хўжалиги учун ер-сув ва тажриба бор. Шулардан келиб чиқиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, кимё ва озиқ-овқат саноати, туризм, узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик асосий “ўсиш нуқталари” сифатида белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг тегишли буйруғи билан Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги олий ўқув юртлари талабалари учун “Энергетика вазири стипендияси” таъсис этилди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Мазкур Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган очиқ ва шаффоф, самарали ва яхлит тизимни яратишдан иборатдир.
Бугун, 15 март куни Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Петербург энергетика малака ошириш институти ректори, профессор Александр Николаевич Назаричёв (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4820) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан малака ошириш ишлари бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш мақсадида Тошкентга келди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов Kun.uz'га берган интервьюсида аҳолининг АСКУЭ тизимига доир шикоятлари юзасидан батафсил изоҳ берди.
Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, "ҳашар" деб аталган тадбир барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Ҳашар — бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.
Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан мониторинг юритади Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–6184-сон, 09.03.2021 й.)
Жорий йил 9 ва 11 март кунлари «500/220 кВли «Мурунтов» подстанциясини қуриш ва иккита 3х167 МВАлик автотрансформаторларини ўрнатиш» ҳамда «Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли «Бесопан» ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш»
Давлат қарзининг келиб чиқиш сабаблари, унинг миқдоран ошиб ёки камайиб бориши ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий сиёсати, ислоҳотлар қамрови ва динамикаси билан узвий боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль куни имзоланган ПФ–6155-сон фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ижро учун қабул қилинган ва Жамиятнинг 2021 йил чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилган.
Президентнинг 4.03.2021 йилдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» ҳамда «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5018-сон қарори қабул қилинди.
Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган “ДНС-2” подстанциясини 110 кВ кучланишдан 220 кВга ўзгартириш орқали подстанция қувватини 150 МВА (Мегавольт ампер)га ошириш ишлари олиб борилмоқда.
✅ АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР! Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.
Аввалги маълумот берганимиздек, Ўзбекистон–Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станцияси ишга туширилиб, фойдаланишга топширилган эди.
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар! Ҳурматли опа-сингиллар! Мунис ва лобар қизларим! Аввало, сиз азизларни, бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон–Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станцияси ишга туширилиб, фойдаланишга топширилган эди.
Бугун, 2021 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергияларни ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4422-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида,
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида умумий тарзда минг нафардан зиёд хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташаббуси ва тавсиясига кўра 2020 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги, хусусан Оҳангарон шаҳри ҳокимияти қўпқаватли уйлардаги кам таъминланган оилаларнинг 9 тасига қуёш энергиясидан фойдаланиб сув иситиш тизимига эга мосламаларни ўрнатиб беришган.
Аввал хабар берганимиздек, Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ туманидаги “Нури замин” МФЙ ҳудудида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланган эди.