Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 3 декабрдаги UT7446113564-сонли мурожаати ҳамда Энергетика вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04186682-сонли топшириқномаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ижро учун қабул қилинди.
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳтарам ватандошлар! Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида электр энергияси таъминоти йилдан йилга яхшиланиб бораётганлиги, бу иқтисодиётимиз ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида Жамиятнинг «Учқун» спорт комплексида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги электр узатиш ҳаво линиялари ва подстанцияларда олиб борилаётган таъмирлаш, модернизация ва реконструкция ишлари ҳақида маълумотнома
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасига мувофиқ йирик қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибида фаолият юритаётган 220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанцияси 1968 йилда ишга туширилган.
Ўзингизга маълум, куз-қиш мавсумининг илк кунлариданоқ об-ҳавонинг кескин пасайиши туфайли юртимизда энергоресурсларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди, энергетика соҳасида тақчиллик юзага келди, хусусан табиий газ ва электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ўзингизга маълум, куз-қиш мавсумининг илк кунлариданоқ об-ҳавонинг кескин пасайиши туфайли юртимизда энергоресурсларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди, хусусан электр таъминотида турли сабаб ва омиллар туфайли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар! Куз-қиш даврида, айниқса, шу кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида биз учун асосий вазифа – бу хонадонингиз, шунингдек, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар каби барчамиз учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларда иссиқлик ва ёруғлик бўлиши учун зарур бўлган барча чораларни кўриш ҳисобланади.
Ҳеч кимга сир эмас, охирги йилларда мамлакатимиз миқёсида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Энергетика вазири ва тизим таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Куз-қиш мавсумида юзага келаётган муаммоли масалалар” таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ҳолатига оид тақдимот билан танишди. Нефть-газ кимёси – қўшимча қиймат яратадиган, экспортда катта ўрин тутадиган тармоқ. Ўзбекистонда хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, иқтисодий самарадорликни кўпайтириш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда электр энергияси ва газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар андак жиловлангандек туюлганди. Аммо ушбу ҳафтадаги совуқ кунлар масала нақадар жиддийлигини яна бир марта эслатиб қўйгандек бўлди. Kun.uz мавжуд вазият ва муаммонинг ечимлари ҳақида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев билан суҳбат уюштирди.
Электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келади. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон беради.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари филиаллари
Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Англиянинг «Good corporation» компанияси тавсиясига асосан «INVESTMENT AND СAPITAL MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлигида 2020 йилнинг октябрь ойидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида (Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида) «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда.