Ёдингизда бўлса, 2021 йилнинг февраль ойида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини олишга муваффақ бўлган эди.
Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистонда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлари Мустақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли модернизация-реконструкция қилинмагани, фақат капитал ва мавсумий таъмирлаш ишлари олиб борилгани, шу боис электр энергетика тармоғининг қарийб ярми жисмонан ва маънан эскиргани мамлакатимизнинг бош минбаридан туриб айтилди, тан олинди.
«Қўпол қилиб айтганда, 1991 йилдан бошлаб то 2016 йилгача СССР давридан қолган бутун захирани едик. Ўз вақтида ҳамма подстанцияларимиз икки баравар қувват билан режалаштириб қурилган эди. Захира қувватларнинг ҳаммасини еб тугатдик», – деди Шерзод Хўжаев.
Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин! Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг кўпсонли ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!
Қадрли ватандошлар! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдираман. Мамлакатимизда илк бор нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор.
Ассалому алайкум, муҳтарам ватандошлар! Қадрли дўстлар! Сиз, азизларни, сизлар орқали кўп миллатли халқимизни шарқона янги йил – Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Нуроний отахон ва онахонларимизга, ҳурматли ака-ука, мунис опа-сингилларимизга, навқирон ёшларимиз, суюкли фарзандларимизга, хориждаги ватандошларимизга – бутун эл-юртимизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Кўп бора таъкидланганидек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш мураккаб техник-муҳандислик жараёни бўлиб, бир нечта таъсир омиллари сабабли таъминот тизимида турли носозликлар содир бўлиши табиий техник ҳолат ҳисобланади. Айниқса, иқлим шароитининг кескин ўзгариши (кучли шамол, ёмғир) сабабли нафақат паст кучланишли тақсимловчи тармоқларда, балки юқори кучланишли электр тармоқларида ҳам носозликлар содир бўлиши мумкин. Бундай пайтларда носозликни аниқлаб, бартараф этиш учун навбатчи бригадалар сафарбар этилади.
Сир эмаски, ўзбек ёзуви йиллар давомида кўп бор ислоҳ қилинган. Айнан 1929-1940 йиллар мобайнида лотин алифбосида бўлиб, 1940 йилдан kirill алифбосига ўтилган эди. 1993 йилдан яна лотин алифбоси асосидаги янги ўзбек ёзуви жорий этилди. Минг афсуски, 1993 йилдан то бугунги кунга қадар "икки ёзув егаси" бўлиб келаётган эдик. Хайриятки, жорий йил 10 февралда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 61-сонли қарори ва "Йўл харитаси"да узоқ давом этган иккиёзувлиликка узил-кесил барҳам бериш фурсати қатъий белгиланди.
Янги модернизация қилинган, умумий қиймати сал кам 700 миллион АҚШ доллари бўлган "Тахиатош" ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлайди
ПРЕСС-ТУР Бугун, 17 март куни «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖда ОАВ вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
«Биз давлатнинг умумий сиёсати — яъни ташқи қарз олишни камайтириш тенденциясига қатъий риоя қилган ҳолда узоғи билан икки йилдан кейин биз бу амалиётдан воз кечамиз», — деди вазир ўринбосари.
“Тахиатош ИЭС” АЖда маҳаллий ҳамда хорижий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Электр энергетика соҳасини ОАВда ёритишнинг самарали механизмлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби ҳам иштирок этмоқда.
Бугун, 17 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ва Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Санкт-Петербург энергетика малака ошириш институти ректори, профессор А.Н.Назаричёв ўртасида Магистрал электр тармоқлари филиаллари муҳандис-техник ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қашқадарё вилоятида ҳамда республика сув таъминоти, электр энергияси етказиб бериш соҳаларида жорий йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (O‘zEOAVMA) томонидан ташкил этилган "Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 15 март куни Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Петербург энергетика малака ошириш институти ректори, профессор Александр Николаевич Назаричёв «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан малака ошириш ишлари бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш мақсадида Тошкентга келган эди.
Бугун, 2021 йил 16 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги — JICA ҳамда Япониянинг TEPSCO компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига бўлган талаби йилдан-йилга ортиб бормоқда. Буни таъминлаш мақсадида эскирган подстанциялар ва узатиш тармоқлари босқичма-босқич янгилаб келинмоқда.
Исақулов Сардор Дадажонович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.