Мамлакатимизда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом, табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартибини белгилайди. 2021 йил 1 апрель ҳолатига Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Бугун, 5 май куни “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди. Бошқа филиал ва подстанциялар учун намунавий тадбир сифатида ўтказилган ушбу амалий машғулот машқлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати мутасадди ходимлари томонидан Акциядорлик жамияти раҳбариятининг топшириғига биноан амалга оширилди.
Бугун, 2021 йил 5 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш Ижроия қўмитаси “OʻzLiDeР PRESS KLUBI”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 3 май куни “ACWA Power”, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонун қабул қилинди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Sredazenergosetproekt» АЖ — лойиҳалаштириш институти, «Энергия» халқаро мувофиқлаштирувчи дипетчерлик маркази (КДЦ «Энергия») ҳамда Тожикистон Республикасининг «Barki Tojik» миллий энергетика очиқ акциядорлик холдинг компанияси раҳбарлари иштирокида видеоконференция алоқа орқали Ўзбекистон ҳамда Тожикистон энерготизимлари паралел ишлашини таъминлаш масалалари бўйича музокаралар йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбар ва тегишли мутахассис ҳодимлар ҳамда Испаниянинг “MRC Consultants and Transaction Advisers S.L.” (ҚК етакчи ҳамкори) консультант компанияси мутахассислари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Наманган шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 февралдаги 49-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021 йил 15 апрелдаги 75-сонли буйруғига асосан филиал тасарруфидаги автотранспорт ва механизмлар 2021 йил учун техник кўрикдан ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтидаги «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР» рукни расмий хабарларни мутолаа қилишдан толиққан муштарийлар учун махсус ташкил этилган. Унинг саҳифаларида сиз энергетика, хусусан электр энергияси билан бевосита боғлиқ қизиқарли маълумотлар, тарихий фактлар, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига оид таҳлилий мақолалар билан танишишингиз мумкин
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5088-сон, 21.04.2021 й.) қабул қилинди.
Айрим ижтимоий тармоқларда “Тахиатош ИЭС” АЖ да ёнғин юз бергани ва бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида электр энергияси узилиши юз бергани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.
Бугун, 2021 йилнинг 19 апрель куни “Stone City Energy” (Нидерландия) компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзолади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий иш фаолияти электр энергияни ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш (транспортировка), шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6099-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
2021 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёни қарорига мувофиқ Энергетика вазирлигига бириктирилган Яшнобод тумани, “Катта Қўйлиқ” маҳалласи ҳудудида 2021 йил апрель ойининг биринчи ярми ҳолатига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг декабрь ойидан «Фарғона МЭТ» филиалида мини футбол, волейбол ва баскетбол спорт ўйингоҳлари ҳамда стол тенниси ва шахмат-шашка учун спорт хоналари қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишлари филиалнинг Автотранспорт ва механизация гуруҳи ҳудудидаги 1200 метр/квадрат бўш ер майдонида амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий иш фаолияти электр энергияни ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш (транспортировка), шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.