Бугун, жорий йилнинг 18 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосарлари Феруз Қурбонов ва Жасур Аширбоев, шунингдек, Акциядорлик жамиятининг мутахассис-ходимлари ҳамда “Jet-Infosystems” MChJ халқаро консалтинг компанияси директори ва мутахассислари иштирокида муҳокамалар учрашуви ўтказилди.
Бугун, 17 июнь куни Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари–савдо ва ишлаб чиқариш вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш Маркази”да бўлиб, бу ерда ташкил этилган замонавий иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Бухоро вилоятидаги 220 кВли “Қуйи Мозор” подстанциясида филиал техник ишчи-ходимлари ҳамда “Туронэлектромонтаж” АЖ корхонаси қурувчилари томонидан йирик ҳажмдаги модернизация-реконструкция ҳамда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Россиянинг “ИКС Холдинг” кўп тармоқли АТ-гуруҳи томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида ташкил этилган “Ёқилғи-энергетика мажмуасини рақамлаштириш соҳасидаги илғор жаҳон тажрибалари” мавзусидаги икки кунлик стратегик сессияда 300 дан ортиқ энергетика вакиллари ва мутахассислар йиғилдилар.
Айни пайтда Тошкент сити мажмуасининг “Хилтон” конгреслар залида «Икс Холдинг» компанияси томонидан ташкил этилган семинар бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида ислоҳот босқичлари давом этмоқда ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад саноатни бозор муносабатларига ўтказиш, сўнгги ўн йилликларда етарлича эътибор берилмаган инфратузилмани янгилаш, республикамизда истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлашдан иборат.
Россия Федерациясининг рус ва инглиз тилида чоп этиладиган «ЭЛЕКТРОЭНЕРГИЯ: передача и распределение» журналининг 2021 йилги 2-сонида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Петербург энергетика малака ошириш институти (ПЭИПИ) билан имзоланган битим ва унинг аҳамияти ҳақида мақола чоп этилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи чоғида қатор ҳужжатлар, хусусан, энергетика соҳасида ҳам ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ташрифни бевосита ёритаётган Kun.uz мухбири энергетика вазири Алишер Султонов билан суҳбатда бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга келди. Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Акциядорлик жамияти таркибидаги бошқа филиаллар каби электр энергиясини энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилишини амалга ошириш (транспортировка), магистрал электр тармоқларини таъмирлаш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр тармоқлари билан ўзаро алоқаларда иштирок этиш билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».
Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, табиий газ ва нефть маҳсулотларини ёқиш эвазига анъанавий турда электр энергияси ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун электр ускуна ва жиҳозларни таъмирлаш-созлаш ишларига шароит яратиш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергияси мавсумий импорт амалиёти йўлга қўйилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан кеча, 8 июнь куни Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 5 та вилоят магистрал электр тармоқлари таркибидаги 220–500 кВ кучланишли подстанцияларда Хавфсизлик техникаси куни тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконcтрукция қилиш тўғрисида»ги 3284-сонли қарорига асосан....
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан бугун, 8 июнь — “Хавфсизлик техникаси куни” этиб белгиланган бўлиб, айни пайтда масъул мутахассислар 5 та магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги подстанцияларда хавфсизлик техникаси талабларини ўрганишмоқда.
Маълумки, асосан юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларни эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Хавфсизлик техникаси бўйича тез-тез турли тадбир ва машғулот ҳамда назорат ўрганишлари ўтказиб турилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” тасдиқланган бўлиб, унда электр узатиш тармоқларининг муҳофаза майдонлари қанча масофада эканлиги ва ушбу ҳудудларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлиги ёки бажариш мумкин эмаслиги тўғрисида барча талаблар баён этилган.
ЎЗБЕКИСТОН–РОССИЯ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда “Россети” АЖ ўртасида ҳамкорлик амалиётларининг навбатдаги босқичлари юзасидан музокаралар учрашуви бўлиб ўтди
Санкт-Петербург, Россия, 2021 йил 4 июнь. – бугун «Jizzakh Petroleum» МЧЖ ҚК, «Газпромбанк» акциядорлик компанияси, «ВEБ.РФ» давлат ривожланиш корпорацияси ва Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги (ЭХИАР) ўртасида янги газ-кимё мажмуасини молиялаштириш бўйича ўзаро англашув тўғрисида тўрт томонлама меморандум имзолади. МТО (метанолдан-олефинлар) технологиясига асосланган газ-кимё мажмуасини Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида барпо этилишга қарор қилинди.