2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: «Ўртачўл», «Водозабор» ҳамда «Хатирчи» ва «Шават» подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10/6 кВ кучланишли «Ўртачўл» подтанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламларига техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

  • 21.10.2025
  • 538
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини тепловизор кўригидан ўтказиш давом этмоқда

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктидан чиқувчи 220 кВ кучланишли Л-Т-Б ва 220 кВли «Қоровул-Бозор» подстанциясидан чиқувчи Л-КБ-К электр узатиш тармоқларининг уланмалари тепловизор кўригидан ўтказилди.

  • 21.10.2025
  • 508
Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!

Сиз азизларни жамоамиз номидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этаман.

  • 21.10.2025
  • 421
FM.103.1: Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Кун қиёфаси» эшиттиришида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросими ҳақида ахборот берилди.

  • 20.10.2025
  • 488
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Shanghai Electric Group Co., Ltd ўртасида учрашув бўлиб ўтди

20 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Хитойнинг Shanghai Electric Group Co., Ltd компанияси раиси жаноб Ву Лей бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

  • 20.10.2025
  • 770
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди

«Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги 220 кВли В-Т-1 ўчиргичида изоляторларни тозалаш, диспетчерлик ёзувларни янгилаш ва фазаларни янгилаш (рангларини) ишлари бажарилди.

  • 20.10.2025
  • 508
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Қамчиқ довонидаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари якунланди

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар барча соҳаларда барқарорлик, тараққиёт ва халқ фаровонлигига хизмат қилмоқда. Айниқса, энергетика соҳаси Янги Ўзбекистонни барпо этишда энг муҳим стратегик йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

  • 20.10.2025
  • 508
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларини ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика ишлари давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш ҳаво тармоғида техник кўрик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 20.10.2025
  • 490
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Қанликўл» подстанциясида аниқланган камчиликлар бартараф этилди

Қанликўл туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Қанликўл» подстанциясида режага асосан Т-2-110 кВ, ВТ-2-35 кВ, Л-Дийханабад-35 кВ, КРУН-2-СШ-10 кВ ва ТС-2-10 кВ электр қурилмаларининг изоляциясини текшириш ишлари олиб борилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

  • 20.10.2025
  • 545
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли "Султон Саодат" подстанциясида "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 15 сентябрь кунидаги Республикада "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий компанияси ойлигини ўтказиш бўйича 327-сонли фармойишига асосан "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали ходимлари ФВВ бошқармаси мутахассислари иштирокида амалий машғулотлар ўтказди.

  • 20.10.2025
  • 504
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Тунги навбатчиликда назорат кўриклари давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўрик ишлари амалга оширилмоқда.

  • 19.10.2025
  • 504
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 220/110/35/6 кВ кучланишли «Каттақўрғон» подстанциясида техник ишлар бажарилди

220/110/35/6 кВ кучланишли «Каттақўрғон» подстанциясига модернизация лойиҳаси доирасида янги ТН-110-2 кучланиш трансформатори ўрнатилди ҳамда уни ишга туширишдан олдинги текширув ва синов ишлари амалга оширилди.

  • 19.10.2025
  • 506
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Содиқтор» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 110/35/10  кВ кучланишли «Содиқтор» подстанциясида мавжуд 16 000 кВА қувватли Т-1 куч трансформаторида жорий таъмирлаш ҳамда унинг сиртки корпусини бўёқлш ишлари амалга оширилди. 

  • 19.10.2025
  • 518
ХИЗМАТ САФАРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанцияси — Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани

Айни кунларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.

  • 18.10.2025
  • 500
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Саломатлик» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 35/10  кВ кучланишли «Саломатлик» подстанциясида мавжуд 4 000 кВА  қувватли Т-2 трансформаторини жорий таъмирлаш ҳамда унинг сиртки корпусини бўёқлш ишлари амалга оширилди. 

  • 18.10.2025
  • 495
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Гулзор» подстанциясидаги 110 кВ кучланишли тизимлар орасидаги ўчиргич мукаммал таъмирланди

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси 110 кВ кучланишли тизимлар орасидаги  ўчиргич (МСВ-110 кВ) мукаммал таъмирланди.

  • 18.10.2025
  • 484
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 29-сонли топшириқномага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясининг Л-19-О 110 кВ элегаз ўчиргич қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

  • 18.10.2025
  • 486
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Л-503 тармоғида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди

500 кВ ли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғининг Ўзбекистон тумани, Шўрсув қишлоғи ҳудудидаги П-56, А-57 ва П-58 таянчларидаги чанг-ғубор қоплаган изоляторларни ювиш ишлари амалга оширилди.

  • 18.10.2025
  • 501
FM.88.4: 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ўз ишини бошлади

Халқ радиоси — «TEMP-FM» радиоканалининг FM.88.4 тўлқинларида эфирга узатилган хабарда 2025 йил 16 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросими тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилди.

  • 17.10.2025
  • 527
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанцияда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди

Бўка туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанциясида мавжуд 4 000 кВА қувватли Т-2 трансформатор ўрнига 10 000 кВА қувватли янги Т-2 трансформатор ўрнатиш ишлари якунланиб, тармоққа уланиб кучланиш берилди.

  • 17.10.2025
  • 534