2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари 10 млрд кВт·соат электр энергия ишлаб чиқарди
  • 08.12.2025
  • 19

#яшил_энергия

Бугун, 8 декабрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10 млрд кВт·соатга етди.

Президентимиз 5 декабрь куни “Барқарор энергетика – Янги Ўзбекистоннинг келажак сари ишончли қадами” анжуманидаги нутқида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш жараёнини замонавий, экологик тоза ва қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари асосида амалга ошириш асосий вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаган эдилар.

Бугунги кунда юртимизда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб турибди.

«Яшил» энергия ҳисобидан:
➖2,7 млрд куб метр табиий газ тежалди;
➖ Атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4,4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди.

⚠️ Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 8 декабрь соат 17:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари 16 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди.

Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 6,6 млн хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/18501 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati