

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, 35/10 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида трансформатор ва электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш, зарур эҳтиёт қисмларни алмаштириш, шунингдек, энергетика объектининг эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.
⇒ Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Бу эса нафақат жиҳозларнинг хизмат муддатини узайтириш, балки объектда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали