2020 йил 10 август куни “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4799-сон) қабул қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига биноан uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «ЁШЛАР ИТТИФОҚИ» рукни номини «ЁШЛАР СИЁСАТИ» деб қайта номлади.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм канали 2019 йил август ойида ўз фаолиятини бошлаган эди. Қарийб бир йил давомида расмий канал орқали жамоатчиликка 100га яқин таҳлилий мақолалар, 50 дан зиёд расмий баёнот, 2000 дан зиёд фотосурат ва фотоколлажлар, 600 га яқин видеоматериаллар, 3000 га яқин uzbekistonmet.uz веб-сайти ва бошқа муҳим хабар-янгиликларга ҳаволалар берилган бўлиб, расмий канал юзлаб маҳаллий интернет нашрлари ичида ўзининг муносиб ўрнини топмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Йўллар иқтисодиётнинг қон томирлари, деган жумлани эшитганмисиз? Агар иқтисодиётни харакатга келтирувчи куч шартли равишда ишлаб чиқариш, яъни маҳсулот ва хизмат кўрсатиш турларининг сони ва сифати бўлса, шубҳасиз уларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш жараёнида автотранспорт хизматининг аҳамияти нақадар муҳимлигини пайқаймиз...
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмларини тубдан такомиллаштириш ва соддалаштириш, аниқроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштиришни кенгайтириш орқали электр энергия истеъмолчиларини ҳамда саноат корхоналарини кафолатланган электр энергияси билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 27 декабрда куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувида давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.
«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ўтказилган «Хавфсизлик техникаси» кўрик ойлиги ҳамда 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан бажарилган ишлари тўғрисида тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тошкент тиббий-санитария қисми фаолияти ҳақида қисқача маълумот, бажарилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига киритилган бўлиб, давлат харидлари тизимининг шаффофлиги ва хўжалик маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаши, давлат харидларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга масъул хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4791-сонли қарори қабул қилинди.
Азиз жамоадошлар, ҳурматли ҳамкасблар! Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-моҳияти бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.
РАСМИЙ БАЁНОТ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАНҚИСЛИГИ МАВЖУД ЭМАС Ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб шуни маълум қиладики, айни пайтда 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳамда 110 кВли Дашовуз–Шовот ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан Ўзбекистонга 400–430 МВт қувват етказиб берилмоқда. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорига нисбатан, эътибор беринг, 4.0–4.5 % ни ташкил этади. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг асосий қисми мамлакатимизда мавжуд иссиқлик электр ҳамда гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилмоқда.
Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудовнинг «Hoshimov iqtisodiyoti» канали блогери Беҳзод Ҳошимов билан суҳбатини ҳавола этамиз.
Аввал хабар берганимиздек, электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши натижасида истеъмол даражасининг кескин кўтарилиши, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажми сув ресурслари танқислиги туфайли сезиларли даражада камайгани, бундан ташқари, Тожикистон Республикасидан қабул қилинаётган импорт амалиётининг кескин камайиши (Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборларидаги сув сатҳини камайиши оқибатида) сабабли электр таъминоти тизимига 0,8-1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилаётгани, бироқ бу жараён иссиқлик электр станциялари иш ҳажмининг оширилиши эвазига бартараф этилаётгани ҳақида расмий баёнот берилган эди
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб «РАСМИЙ БАЁНОТ: ТАЪСИР ЭТУВЧИ БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР САБАБЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА 0,8–1,0 % МИҚДОРДА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМОҚДА» номли хабар эълон қилинган эди.
Электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошаётган сўнгги кунларда, яъни жорий йил 21 июль кунидан бошлаб, энерготизимда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол этилаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келиб, натижада энерготизимдаги йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш (энерготизим параметр кўрсаткичларини меъёр даражасида сақлаш) мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида (ягона харидор сифатида) ва Франциянинг «Total Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан инвестицион келишув имзоланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 412-I-сонли Қонунига киритилган ўзгартиришлар Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 майда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 14 июль санасида ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларниЎРҚ-628-сон билан имзолади, Қонун расман эълон қилинди ва эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Муҳтарам жамоадошлар, Жамиятимиз ишчи-ходимлари! Юртимиздаги бугунги шароит барчамизга кундек аён. Бутун дунё аҳолисини саросимага солиб турган коронавирус балоси, афсуски, бизнинг ҳудудимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Кун сайин бу офатга йўлиққан беморлар сафи кенгайиб бормоқда. Шунинг баробарида, минг афсус, аҳоли ўртасидаги йўқотишлар ҳам талайгина.
Хабарингиз бор, аввалроқ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанцияларда мавсумий тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот тақдим этгандик.